Академик Бахтиёр Назаров вафот этди

© Sputnik / Александр Паниотов / Медиабанкка ўтишКупол мечети
Купол мечети - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.01.2022
Oбуна бўлиш
Бахтиёр Назаров 18 январ куни 77 ёшида вафот этди.
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Фан арбоби, Фанлар академияси академиги, ўзбек адабиётшунослигидаги йирик олим, кўплаб шогирдларнинг устози Бахтиёр Аминович Назаров 18 январ куни 77 ёшида вафот этди.
Бу ҳақда Фанлар академияси матбуот хизмати хабар қилди.
Бахтиёр Назаров 1945 йилнинг 17 сентябрида Тошкентда туғилган, 1966 йилда Тошкент давлат университетини тугатган. У Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институтида илмий ходим, илмий котиб (1969-1972; 1979-1983 йиллар), директор (1986—1990 йиллар), бўлим мудири (1990 йилдан), Ўзбекистон Фанлар академияси Бош илмий котиби ўринбосари (1973—1979 йиллар), вице-президент вазифасини бажарувчи (1999—2000 йиллар) бўлиб ишлаган.
Шунингдек, Ўзбекистон президенти давлат маслаҳатчиси (1990—1992 йиллар), олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари (1992—1994 йиллар), "Ўзбек тили ва адабиёти" журналининг бош муҳаррири (1986-1994 йиллар) бўлган.
Бахтиёр Назаровнинг илмий ишлари ХХ аср ўзбек адабиёти тараққиёти, танқидчилик ва адабиётшунослик методологияси муаммолари, адабиёт назарияси ва адабий алоқа масалаларига бағишланган. Тадқиқотларида Фитрат, Ойбек, Ғафур Ғулом, Абдулла Қаҳҳор, Абдулла Орипов маҳорати ўрганилган. Ойбекнинг 20 жилдли "Мукаммал асарлар" тўпламини нашрга тайёрлашда қатнашган.
Янги типдаги дарсликларнинг (ўрта мактабнинг 9-, 11-синфлари учун "Ўзбек адабиёти", олий мактаб учун "ХХ аср ўзбек адабиёти тарихи") муаллифларидан бири ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0