https://sputniknews.uz/20220117/qirgiz-narkokurerlari-chegarada-uloqtirib-bergan-gashishni-qabul-qilib-olgan-fuqaro-ushlandi-22228803.html
Қирғиз наркокурьерлари чегарада улоқтириб берган гашишни қабул қилиб олган фуқаро ушланди
Қирғиз наркокурьерлари чегарада улоқтириб берган гашишни қабул қилиб олган фуқаро ушланди
Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистонлик наркокуръерлар чегарада улоқтириб берган “гашиш”ни қабул қилган фуқаро қўлга олинди
2022-01-17T17:18+0500
2022-01-17T17:18+0500
2022-01-17T17:34+0500
ҳодисалар
ўзбекистон
қирғизистон
наркотик моддалар
давлат хавфсизлик хизмати (дхх)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/112/57/1125768_0:320:3072:2048_1920x0_80_0_0_15347b9824cbf336b83d18d73d221f46.jpg
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. ДХХнинг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирида Андижон туманида яшовчи, 1992 й.т. фуқаро Хўжаобод туманига бориб, қирғизистонлик наркокурьерлар томонидан давлат чегарасидаги сим тўсиқлар ва унга параллел равишда ўрнатилган девор устидан улоқтириб ўтказиб берилган 3 кг 860 гр “гашиш” моддасини қабул қилиб олган вақтида ушланди.Андижон вилоятида кузатилган яна бир ҳолатда эса 1980 й.т., муқаддам бир неча бор судланган фуқаро ёнида 110 дона флаконда “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.ДХХнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимларининг Божхона қўмитаси ходимларини жалб этган ҳолда ўтказган тезкор тадбирида Тошкент шаҳри томон ҳаракатланиб кетаётган, Наманган шаҳрида яшовчи, 1987 й.т. фуқаро бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина Қамчиқ довонида тўхтатилди. Автомашина кўздан кечирилганда, унинг салон қисмида ва юкхонасида 1680 дона флаконда “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланиб, ўрнатилган тартибда олиб қўйилди. Шунингдек, мазкур дори воситалари Тошкент шаҳрида яшовчи, 1984 й.т., муқаддам судланган фуқарога олиб кетилаётганлиги маълум бўлиб, у ҳам ҳибсга олинди.
ўзбекистон
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/112/57/1125768_341:0:3072:2048_1920x0_80_0_0_b197d184861a509e72f9b5b7a1aab208.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қирғиз наркокурьерларидан гашишни қабул қилган фуқаро ушланди
қирғиз наркокурьерларидан гашишни қабул қилган фуқаро ушланди
Қирғиз наркокурьерлари чегарада улоқтириб берган гашишни қабул қилиб олган фуқаро ушланди
17:18 17.01.2022 (янгиланди: 17:34 17.01.2022) Қирғизистонлик наркокурьерлар чегарада улоқтириб берган “гашиш”ни қабул қилган фуқаро қўлга олинди
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. ДХХнинг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирида Андижон туманида яшовчи, 1992 й.т. фуқаро Хўжаобод туманига бориб, қирғизистонлик наркокурьерлар томонидан давлат чегарасидаги сим тўсиқлар ва унга параллел равишда ўрнатилган девор устидан улоқтириб ўтказиб берилган 3 кг 860 гр “гашиш” моддасини қабул қилиб олган вақтида ушланди.
Андижон вилоятида кузатилган яна бир ҳолатда эса 1980 й.т., муқаддам бир неча бор судланган фуқаро ёнида 110 дона флаконда “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
ДХХнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимларининг Божхона қўмитаси ходимларини жалб этган ҳолда ўтказган тезкор тадбирида Тошкент шаҳри томон ҳаракатланиб кетаётган, Наманган шаҳрида яшовчи, 1987 й.т. фуқаро бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина Қамчиқ довонида тўхтатилди.
Автомашина кўздан кечирилганда, унинг салон қисмида ва юкхонасида 1680 дона флаконда “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланиб, ўрнатилган тартибда олиб қўйилди. Шунингдек, мазкур дори воситалари Тошкент шаҳрида яшовчи, 1984 й.т., муқаддам судланган фуқарога олиб кетилаётганлиги маълум бўлиб, у ҳам ҳибсга олинди.