https://sputniknews.uz/20220116/turkmaniston-hukumat-delegatsiyasi-toshkentga-keladi-22218158.html
Туркманистон ҳукумат делегацияси Тошкентга келади
Туркманистон ҳукумат делегацияси Тошкентга келади
Sputnik Ўзбекистон
Туркманистон Вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари Сердар Бердимуҳамедов бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келади.
2022-01-16T17:10+0500
2022-01-16T17:10+0500
2022-01-16T17:10+0500
сиёсат
тошкент
туркманистон
ташриф
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/04/20760788_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_e8ec0e3013cb0351f0745d3ba9b69218.jpg
ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Туркманистон Вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари Сердар Бердимуҳамедов бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар бермоқдаТуркманистон давлат ахборот агентлиги хабарига кўра, ташрифдан мақсад Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий, сиёсий ва дипломатик алоқаларнинг асосий йўналишлари билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш, шунингдек, ишчи учрашув ва музокаралар ўтказишдан иборат.Мирзиёев Туркманистон президенти билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдиТуркманистон раҳбари Ўзбекистон билан товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, шунингдек, икки мамлакат хўжалик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли шериклик муносабатларини кенгайтириш, қўшма савдо маркази - "Туркманистон – Ўзбекистон" чегара савдо зонасини ташкил этиш ва унинг фаолиятини тартибга солиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимларни ратификация қилди.Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми уч бараварга ошди10 январь куни ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов туркманистонлик Рашид Мередов билан телефон орқали мулоқот қилган эди. Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклигининг ҳозирги ҳолати ва алоқаларни ҳар томонлама ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/04/20760788_73:0:1208:851_1920x0_80_0_0_6f106b51ef5dea5b51c92e72e5325c69.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
туркманистн ҳукумат делегацияси ўзбекистон ташриф сердар бердимуҳамедов
туркманистн ҳукумат делегацияси ўзбекистон ташриф сердар бердимуҳамедов
Туркманистон ҳукумат делегацияси Тошкентга келади
Ташрифдан мақсад икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий, сиёсий ва дипломатик алоқаларнинг асосий йўналишлари билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишдан иборат.
ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Туркманистон Вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари Сердар Бердимуҳамедов бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар бермоқда
Туркманистон давлат ахборот агентлиги
хабарига кўра, ташрифдан мақсад Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий, сиёсий ва дипломатик алоқаларнинг асосий йўналишлари билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш, шунингдек, ишчи учрашув ва музокаралар ўтказишдан иборат.
Туркманистон раҳбари Ўзбекистон билан товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, шунингдек, икки мамлакат хўжалик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли шериклик муносабатларини кенгайтириш, қўшма савдо маркази - "Туркманистон – Ўзбекистон" чегара савдо зонасини ташкил этиш ва унинг фаолиятини тартибга солиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимларни ратификация қилди.
10 январь куни ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов туркманистонлик Рашид Мередов билан телефон орқали мулоқот қилган эди. Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклигининг ҳозирги ҳолати ва алоқаларни ҳар томонлама ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.