https://sputniknews.uz/20220116/toshkent-koronavirus-22219521.html
Бир кунда Тошкентга учиб келган 67 кишида коронавирус аниқланди – ССВ
Бир кунда Тошкентга учиб келган 67 кишида коронавирус аниқланди – ССВ
Sputnik Ўзбекистон
Шу йил 15 январь куни Тошкент шаҳрига учиб келган 3 801 киши коронавирусга тест топширган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ) матбуот хизмати хабар бермоқда.
2022-01-16T19:35+0500
2022-01-16T19:35+0500
2022-01-16T19:35+0500
жамият
covid-19 умумжаҳон пандемияси
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
тошкент
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/10/22219496_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_18e858a563fbfbd114418c7c561df5e4.jpg
ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Шу йил 15 январь куни Тошкент шаҳрига учиб келган 3 801 киши коронавирусга тест топширган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ) матбуот хизмати хабар бермоқда.Мамлакатдаги барча чегара пунктлари орқали шу куни 15 041 нафар фуқаро ўтган. Улардан 151 нафарининг коронавирусга топширган тести мусбат чиққан.Касаллик аниқланган фуқаролар ҳолатига кўра уй шароитида ёки шифохонада даволанишга йўналтирилди. Уй шароитида даволаниши керак бўлгани учун ҳар бир фуқарога аэропортнинг ўзида бепул 4 хилдаги дори-дармон берилмоқда.ССВ хабарида ёзилишича, ПЗР тест топширган инсонларда ҳам вирус аниқланмоқда. Бу эса касаллик янада “айёрлашиб”, яширин кўринишга кириб бораётганидан далолат.Вазирлик мамлакат аэропортларида белгиланган экспресс тест нархи (5 доллар) дунё кўрсаткичларига нисбатан энг арзон нархлардан эканини билдирган.Ўзбекистон аэропортларида мажбурий экспресс-тест жорий этилмоқдаШунингдек, тест топшириш жараёнида талабалик гувоҳномасини тақдим этган талабаларга 50 фоиз чегирма берилади. I ва II гуруҳ ногиронлиги бор шахслар учун тестлар бепул. 2 ёшгача бўлган болалардан тест олинмайди. Бу тадбирлардан мақсад аҳолининг саломатлигини сақлаш ишларини самарали ташкил этишдир.Таъкидланишича, вақтинча жорий этилган бу тартиб коронавирус юқтириб олганларни зудлик билан аниқлаш, даволаш ва инфекция тарқалишининг олдини олишга хизмат қилади.Тошкентда 12 та махсус COVID поликлиникалар ишга тушдиКуни кеча ижтимоий тармоқларда Тошкент халқаро аэропортида коронавирусга тест топширишда фуқароларнинг норозилиги акс этган видео тарқалган эди.Ўзбек-тожик чегарасида “омикрон” сабаб назорат кучайтирилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/10/22219496_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_1c8ff3a4c63c0c8ca0c4cffe02e738cd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент аэропортда тест топшириш
тошкент аэропортда тест топшириш
Бир кунда Тошкентга учиб келган 67 кишида коронавирус аниқланди – ССВ
15 январь куни Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтган 151 кишининг коронавирусга топширган тести мусбат чиққан.
ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Шу йил 15 январь куни Тошкент шаҳрига учиб келган 3 801 киши коронавирусга тест топширган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ) матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Уларнинг барчасида манфий ПЗР тести бўлганлигига қарамасдан 67 нафарида мусбат натижа аниқланган”, - дейилган хабарда.
Мамлакатдаги барча чегара пунктлари орқали шу куни 15 041 нафар фуқаро ўтган. Улардан 151 нафарининг коронавирусга топширган тести мусбат чиққан.
Касаллик аниқланган фуқаролар ҳолатига кўра уй шароитида ёки шифохонада даволанишга йўналтирилди. Уй шароитида даволаниши керак бўлгани учун ҳар бир фуқарога аэропортнинг ўзида бепул 4 хилдаги дори-дармон берилмоқда.
ССВ хабарида ёзилишича, ПЗР тест топширган инсонларда ҳам вирус аниқланмоқда. Бу эса касаллик янада “айёрлашиб”, яширин кўринишга кириб бораётганидан далолат.
“Бундай ҳолатда юртимизга кириб келувчи ҳар бир фуқарони коронавирусга экспресс-антиген тест топширтириб қабул қилиш энг тўғри йўлдир”, - дейилади хабарда.
Вазирлик мамлакат аэропортларида белгиланган экспресс тест нархи (5 доллар) дунё кўрсаткичларига нисбатан энг арзон нархлардан эканини билдирган.
Шунингдек, тест топшириш жараёнида талабалик гувоҳномасини тақдим этган талабаларга 50 фоиз чегирма берилади. I ва II гуруҳ ногиронлиги бор шахслар учун тестлар бепул. 2 ёшгача бўлган болалардан тест олинмайди. Бу тадбирлардан мақсад аҳолининг саломатлигини сақлаш ишларини самарали ташкил этишдир.
Таъкидланишича, вақтинча жорий этилган бу тартиб коронавирус юқтириб олганларни зудлик билан аниқлаш, даволаш ва инфекция тарқалишининг олдини олишга хизмат қилади.
“Шунинг учун, юртдошларимиздан мазкур чора-тадбирларни тўғри қабул қилиб, ўз фуқаролик бурчини англаб, мамлакатимиз ҳудудида коронавирус пандемиясининг янги тўлқини кўтарилмаслиги учун шахсан ҳисса қўшишларини сўраб қоламиз”, -
дея хулоса қилган вазирлик.
Куни кеча ижтимоий тармоқларда Тошкент халқаро аэропортида коронавирусга тест топширишда фуқароларнинг норозилиги акс этган видео тарқалган эди.