https://sputniknews.uz/20220116/ozbekistonliklar-xarid-chekini-royxatdan-otkazib-qancha-pul-ishlab-olishdi-22216694.html
Ўзбекистонликлар харид чекини рўйхатдан ўтказиб, қанча пул ишлаб олишди
Ўзбекистонликлар харид чекини рўйхатдан ўтказиб, қанча пул ишлаб олишди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 1 январдан бошлаб харид чекини мобил иловада рўйхатдан ўтказган шахсларга харид суммасининг 1 фоизи қайтарилади. Кешбэкни “Soliq” мобил иловасидан картага ўтказиш мумкин.
2022-01-16T15:06+0500
2022-01-16T15:06+0500
2022-01-16T15:06+0500
иқтисод
солиқ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1417/75/14177569_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_42894f4ddf1101ad677df78d82814088.jpg
ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Ўзбекистонда 2022 йил 14 январь ҳолатига кўра, 401 минг 604 та харид чеклари кешбэк учун “Soliq” мобил иловасида рўйхатдан ўтказилган.Давлат солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, жами кешбэк суммаси 5 миллиард сўмдан зиёдни ташкил этган. Мобил иловада 25 мингдан ортиқ янги фойдаланувчи рўйхатдан ўтган.Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида қуйидаги талаблар ўрнатилмоқда. Хусусан, QR-кодли чек биринчи марта “Soliq” мобил иловасида сканерланганда истеъмолчи томонидан киритилган телефон рақами билан маълумотлар базасида автоматик рўйхатга олинади. Қайта сканерланганда қурилма экранида чек қайси рақам орқали рўйхатга олинганини кўрсатувчи эслатма пайдо бўлади.Ҳар бир фуқаро бир кунда битта савдо нуқтасидан 5 тагача чекни рўйхатга олиш тартиби жорий этилмоқда. 6-чек рўйхатдан ўтказилганда қурилма экранида кунлик лимит тугаганлиги тўғрисида эслатма пайдо бўлади.Ўзбекистонда 2022 йил 1 январдан бошлаб чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларида харид қилиб, харид чекини мобил иловада рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга ой якуни билан харид суммасининг 1 фоизи қайтарилади.“Soliq” мобил иловасини қандай юклаб олиш мумкинХарид чекини рўйхатдан ўтказиш учун телефонда “Soliq” мобил иловаси ўрнатилган бўлиши шарт. Иловани “Play Market” (Android) ёки “App Store” (iOS) орқали юклаб олиш мумкин. Илованинг “Умумий хизматлар” бўлимида "Кешбэк" тугмасини босиб, штрих кодли (QR-kod) харид чекини телефон камераси орқали рўйхатдан ўтказиш керак. "Кешбэк" бўлимида штрих код расми кўрсатилган тугмани босиш керак. Шундан сўнг камера харид чеки штрих кодига йўналтирилса, у автоматик тарзда штрих кодни ўқийди.Илованинг "Менинг чекларим" бўлимида сканер қилинган чеклар рўйхати шаклланади. Харид чекларидан тушган кешбэк йиғилиб боради ва "Умумий кешбэк суммаси" бўлимида кўринади. Ой бошида ўтган ойда йиғилган кешбэк маблағлари тўлиқ кўринади."Тушумлар тарихи" бўлимида харид чекини сканер қилиш орқали йиғилган кешбэклар тарихини кўриш мумкин. Йиғилган маблағларни "Картага пул ўтказиш" бўлимида банк картасига ўтказиб олиш имконияти бор.Баъзи чеклар иловадан рўйхатдан ўтмайди. Чунки, айрим тадбиркорлар тақдим этадиган харид чеклари Солиқ қўмитаси томонидан белгиланган талабларга мос келмайди. Масалан, баъзи ҳолларда харид чекида "Фискал белги" ва штрих код бўлишига қарамай, уни рўйхатдан ўтказиш пайтида илова "Чекдаги маҳсулот коди (MXIK) хато" деб кўрсатади. Маҳсулот кодида хатолик аниқланган тадбиркорлик субъекти ҳақидаги тўлиқ маълумотларни солиқ органларига етказиш керак бўлади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1417/75/14177569_256:0:2987:2048_1920x0_80_0_0_8ccae79d654fe0005f55fb9d132fbcf0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
харид чекини рўйхатдан кешбэк soliq мобил иловаси харид чекини рўйхатдан ўтказганларга харид суммасининг 1 фоизи қайтариб берилади
харид чекини рўйхатдан кешбэк soliq мобил иловаси харид чекини рўйхатдан ўтказганларга харид суммасининг 1 фоизи қайтариб берилади
Ўзбекистонликлар харид чекини рўйхатдан ўтказиб, қанча пул ишлаб олишди
1 январдан бошлаб харид чекини мобил иловада рўйхатдан ўтказган шахсларга харид суммасининг 1 фоизи қайтарилади.
ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Ўзбекистонда 2022 йил 14 январь ҳолатига кўра, 401 минг 604 та харид чеклари кешбэк учун “Soliq” мобил иловасида рўйхатдан ўтказилган.
Давлат солиқ қўмитаси
маълумотларига кўра, жами кешбэк суммаси 5 миллиард сўмдан зиёдни ташкил этган. Мобил иловада 25 мингдан ортиқ янги фойдаланувчи рўйхатдан ўтган.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида қуйидаги талаблар ўрнатилмоқда.
Хусусан, QR-кодли чек биринчи марта “Soliq” мобил иловасида сканерланганда истеъмолчи томонидан киритилган телефон рақами билан маълумотлар базасида автоматик рўйхатга олинади. Қайта сканерланганда қурилма экранида чек қайси рақам орқали рўйхатга олинганини кўрсатувчи эслатма пайдо бўлади.
Ҳар бир фуқаро бир кунда битта савдо нуқтасидан 5 тагача чекни рўйхатга олиш тартиби жорий этилмоқда. 6-чек рўйхатдан ўтказилганда қурилма экранида кунлик лимит тугаганлиги тўғрисида эслатма пайдо бўлади.
Ўзбекистонда 2022 йил 1 январдан бошлаб чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларида харид қилиб, харид чекини мобил иловада рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга ой якуни билан харид суммасининг
1 фоизи қайтарилади.“Soliq” мобил иловасини қандай юклаб олиш мумкин
Харид чекини рўйхатдан ўтказиш учун телефонда “Soliq” мобил иловаси ўрнатилган бўлиши шарт. Иловани “
Play Market” (Android) ёки “
App Store” (iOS) орқали юклаб олиш мумкин. Илованинг “Умумий хизматлар” бўлимида "Кешбэк" тугмасини босиб, штрих кодли (QR-kod) харид чекини телефон камераси орқали рўйхатдан ўтказиш керак. "Кешбэк" бўлимида штрих код расми кўрсатилган тугмани босиш керак. Шундан сўнг камера харид чеки штрих кодига йўналтирилса, у автоматик тарзда штрих кодни ўқийди.
Илованинг "Менинг чекларим" бўлимида сканер қилинган чеклар рўйхати шаклланади. Харид чекларидан тушган кешбэк йиғилиб боради ва "Умумий кешбэк суммаси" бўлимида кўринади. Ой бошида ўтган ойда йиғилган кешбэк маблағлари тўлиқ кўринади.
"Тушумлар тарихи" бўлимида харид чекини сканер қилиш орқали йиғилган кешбэклар тарихини кўриш мумкин. Йиғилган маблағларни "Картага пул ўтказиш" бўлимида банк картасига ўтказиб олиш имконияти бор.
Баъзи чеклар иловадан рўйхатдан ўтмайди. Чунки, айрим тадбиркорлар тақдим этадиган харид чеклари Солиқ қўмитаси томонидан белгиланган талабларга мос келмайди. Масалан, баъзи ҳолларда харид чекида "Фискал белги" ва штрих код бўлишига қарамай, уни рўйхатдан ўтказиш пайтида илова "Чекдаги маҳсулот коди (MXIK) хато" деб кўрсатади. Маҳсулот кодида хатолик аниқланган тадбиркорлик субъекти ҳақидаги тўлиқ маълумотларни солиқ органларига етказиш керак бўлади.