Ўзбекистонлик ММА жангчиси рақибини 21 сониядаёқ “ер тишлатди” - видео

© UFC Fightpass / TwitterРинг перед началом боя UFC
Ринг перед началом боя UFC - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.01.2022
Oбуна бўлиш
Яккакурашчи Анвар Бойназаров MMA’даги 3-жангида америкалик рақиби устидан ғалаба қозонди.
ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. АҚШнинг Даллас шаҳрида Legacy Fighting Alliance (LFA) 121 мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Анвар Бойназаров америкалик рақиби Жон Фэмни бир неча сония ичида нокаутга учратди.
Бойназаров жангни қатор кучли зарбалар билан бошлади ва рақибини 21-сониядаёқ нокаут ҳолатига туширди. Шу тариқа Бойназаров MMA’даги учинчи жангини муддатидан олдинги ғалаба билан якунлади.
Ўзбекистонлик яккакурашчи Анвар Бойназаров бунга қадар яна икки америкалик рақиблари устидан ғалаба қозонган.
Анвар Бойназаров 1989 йилнинг 10 январь куни Самарқанднинг Жомбой туманида туғилган. 12 ёшидан бошлаб таэквондо билан шуғулланган. У профессионал фаолиятини ривожлантириш учун 2008 йил Таиланд пойтахти Бангкокка жўнаб кетган. "The Uzbek" лақаби билан машҳур бўлган Бойназаров муайтай бўйича аввалига ҳаваскорлар ўртасида Жаҳон чемпиони бўлди, 2011 йилда эса WMF йўналиши бўйича Жаҳон чемпиони бўлди. Фаолиятининг маълум қисмида 5 йил ичида 111 та жангда иштирок этиб, ўзига хос рекорд ўрнатган.
Янгиликлар лентаси
0