Мирзиёев меҳнат таътилидан нега эрта қайтгани маълум бўлди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.01.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президентининг матбуот котиби Шерзод Асадов давлат етакчиси нега таътилни эрта якунлаб, икки кунда ишга қайтганига изоҳ берди.
ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев меҳнат таътилидан Қозоғистондаги воқеалар сабаб эрта қайтган. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
“Қозоғистондаги воқеалар бошланиши билан президентимиз учта давлат раҳбари билан телефонда гаплашиб, минтақадаги вазият ва қўшни давлатдаги воқеаларнинг минтақага таъсирини муҳокама қилдилар. Халқимиз тинчлиги, фаровонлиги ва хавфсизлиги президент учун биринчи ўринда туради ва у киши доим халқимиз билан бирга. Давлат раҳбари таътилдан тез қайтишларининг сабаби Қозоғистондаги тинчлик тарафдори эканларидир”, — деди Асадов “Ўзбекистон 24” телеканалининг “Менимча” телекўрсатувида.
Аввалроқ Мирзиёев 2022 йил 5 январь куни қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққани ва 2 кун ўтар-ўтмас, яъни 7 январь куни одатдаги тартибда ишлашга қайтгани хабар қилинган эди.
Маълумот учун, Шавкат Мирзиёевнинг олдинги галдаги меҳнат таътиллари бир ҳафта давом этган. Президент 2021 йили январь ойида, 2019 йил август ойида таътилга чиққан эди.
Янгиликлар лентаси
0