COVID-19нинг ноодатий аломати маълум бўлди

© Sputnik / Кирилл Шипицин / Медиабанкка ўтишВрач-ординатор тренируется делать интубацию и подключать пациента к аппарату ИВЛ в симуляционном центре
Врач-ординатор тренируется делать интубацию и подключать пациента к аппарату ИВЛ в симуляционном центре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.01.2022
Oбуна бўлиш
COVID-19 пандемияси ривожлангани сари илмий журналларда касалликнинг ноодатий аломатлари ҳақида мақолалар чоп этилмоқда. Улардан бири бир неча кун давом этадиган ҳиқичоқдир. Бу вирусли инфекция билан қандай боғлиқ – батафсил материалда ўқинг
Татьяна Пичугина. COVID-19 пандемияси ривожлангани сари илмий журналларда касалликнинг ноодатий аломатлари ҳақида мақолалар чоп этилмоқда. Улардан бири бир неча кун давом этадиган ҳиқичоқдир. Бу вирусли инфекция билан қандай боғлиқ – батафсил материалда ўқинг

Ҳиқичоқ шифохонагача олиб келган

АҚШнинг Кук округи клиникасига 62 ёшли эркак 4 кун давом этган ҳиқичоқдан шикоят қилиб келган. Бундан ташқари, у сўнгги ойларда жуда кўп вазн йўқотган. Бироз кўтарилган ҳароратни ҳисобламаганда, бошқа шамоллаш аломатлари кузатилмаган. Шифокорлар унда ўсимта бор-йўқлигини текшириш мақсадида кўкрак қафасини рентгендан ўтказишган, аммо ўпкада ўсимта эмас, балки шишасимон шаффофликни топилган, бу эса вирусли пневмониянинг одатий белгисидир.
Тадқиқотлар беморда коронавирус борлигини кўрсатди. Беморни тезда тузатишди. Шифокорлар ушбу ҳолатни мақолада ёзиб чиқишди ва коронавирус инфекциясининг ҳиқичоқ каби аломатининг аҳамиятини таъкидладилади.
2020 йил ноябрь ойида Мисрдаги Қоҳира университети олимлари ҳиқичоқ, иситма ва томоқ оғриғи билан касалхонага ётқизилган 48 ёшли эркак ҳақида хабар беришди. У бир ҳафта давомида касал бўлган. Ўпка компьютер томографияси ва ПЦР тестларига кўра, унга коронавирус ташхиси қўйилган. Терапияга ҳиқичоқни қочирадиган дорилар қўшилган. Беморга ўн кундан сўнг уйига жавоб берилган.
“Пневмония ҳақиқатдан камдан-кам вақтда ҳиқичоқ шаклида намоён бўлади, улар даволангандан сўнг йўқолади”, деб ёзади туркиялик шифокорлар. Доимий ҳиқичоқ туфайли шифокорларга борган икки эркакнинг ҳолати ҳам кузатилган. Бирига коронавирус ташхиси қўйилган, иккинчиси яқинда тузалган, бироқ касаллик асоратлари ўзини ноодатий тарзда намоён қилган.
Мексикадан яна бир ҳолат. Касалхонага 48 ёшли эркак 96 соат давомида тўхтамаган ҳиқичоқдан шикоят қилиб келган. Бошқа оғриқли аломатлар бўлмаган, шунинг учун у амбулатор тарзда даволанган, бироқ ҳиқичоқ йўқолмаган. Кейин у чуқурроқ текширилган ва пневмония аниқланган. “Яллиғланиш касалликлари, артериал ва вена тромбознинг тушунарсиз намоён бўлганда COVID-19ни ёдда тутиш керак”, дея хулоса қилди тадқиқот муаллифлари.

Сабабларни излаб

Ҳиқичоқ - диафрагма ва қовурғалараро мушакларнинг бир вақтнинг ўзида қисқариши туфайли нафас олишнинг бузилишидир. Одам тез нафас олади, лекин оғиз бўшлиғи ёпилади, ҳаво характерли "ҳик" товуши билан бурмалардан сирғалиб чиқади. Бундай реакция ошқозон зардасида ва қорин шишишида, кўп овқат истеъмол қилганга жавоб тарзида физиологик нормал жараён ҳисобланади.
Ҳиқичоқ ўз-ўзидан келади ва йўқолади. Агар у икки кун ёки ундан кўпроқ давом этса, бу аллақачон патология ҳисобланади. Одам қийналади, танаси чарчайди. “Уч кундан бери ҳиқичоқ тутяпти, ухлай олмаяпман”, дейди Pikabu тармоғи фойдаланувчиларидан бири. Сабабини билиш учун у шифокорга мурожаат қилган. Унда гепатит C аниқланган.
“Ҳиқичоқ: сирлар, хусусиятлар, даволаниши” шарҳи муаллифлари ёзганидек, ёқимсиз рефлекснинг пайдо бўлиши учун жавобгар бўлган мия жараёнлари ҳали яхши ўрганилмаган. Маълумки, бунда дофамин, гамма-аминобутирик кислота молекулалари иштирок этади, шунинг учун уларни блоклайдиган дорилар баъзида яхши иш беради. Бироқ, умуман олганда, ҳиқичоқни махсус даволаш усули йўқ.
Катталар, болалар - ҳатто ҳомила ҳам ҳиқичоқдан ҳимоя қилинмаган. Олимларга юздан ортиқ сабаблар маълум: кимёвий яллиғлантирувчилар, дорилар, яллиғланишлар, инфекциялар, ўсимталар, шикастланишлар, юрак муаммолари, алкоголизм каби. Баъзи ҳолларда дори-дармонлар керак бўлади, яна кимларгадир игна санчиш усули, нафасни ушлаб туриш ва қайд қилиш рефлексини қўзғатиш, шунингдек, шакар, лимон бошқа халқ усуллари ёрдам беради.
Америкалик олимлар ҳисоб-китобларига кўра, АҚШда ҳар йили қарийб тўрт минг киши ҳиқичоқ туфайли касалхоналарга ётқизилади. Баъзида хуружлар бир ойдан ортиқ давом этади. Аёвалик фермер эса рекорд ўрнатган: уни 69 йилу 9 ой ҳиқичоқ тутган, яъни 1922 йилдан 1990 йилгача. Бунинг сабаби эса, фермернинг чўчқа кўтарганидан сўнг миясига қон қуйилиши бўлган.
Янгиликлар лентаси
0