Коронавирус юракка таъсир қиладими - кардиолог фикри

© Sputnik / Кирилл Брага / Медиабанкка ўтишЛечение больных COVID-19
Лечение больных COVID-19  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.01.2022
Oбуна бўлиш
Мутахассиснинг сўзларига кўра, коронавирус касаллигидан кейинги асосий синдромлардан бири юрак етишмовчилиги келиб чиқишидир.
“Коронавирус инфекцияси юрак билан боғлиқ жиддий муаммоларга олиб келиши мумкин”, дейди тиббиёт фанлари доктори профессор, кардиолог Заурбек Шугушев Sputnik радиосига берган интервьюсида.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, коронавирус касаллигидан кейинги асосий синдромларидан бири кўчирилган миокард туфайли юрак етишмовчилигининг келиб чиқишидир.
“<...> Бунда бемор худди инфаркт касаллигини бошдан ўтказгандек ҳолатда бўлади. Афсуски, бундай беморларнинг ўртача умр кўриш муддати бор-йўғи беш йилни ташкил этади”, дейди Шугушев.
Шифокорнинг фикрига кўра, юрак етишмовчилиги, прогнозга кўра, тахминан ўпка саратони билан боғлиқ. Мутахассиснинг таъкидлашича, бундай ташхис қўйилган одамлар аломатлар пайдо бўлганидан то ўлимга қадар бир хил муддат умр кўради.
Бундан ташқари, шифокорнинг таъкидлашича, коронавирусдан сўнг юрак билан муаммолар аниқ пайдо бўлади дейишга эрта.
“Ҳозирча COVID-19дан кейин юрак мушаклари нима сабабдан шикастланаётганини айта олмаймиз. Ёшлар орасида ҳам, кексаларда ҳам коронавирусдан кейин юрак мушаклари шикастланиши кузатиляпти. Ҳозирча на биз, на дунё тажрибаси ҳеч қандай боғлиқликни аниқлай олмаяпмиз”, - дейди шифокор.
Кардиологнинг сўзларига кўра, юрак мушакларини коронавирус таъсиридан сақлашнинг энг самарали усули вакцинадир. “Тайёр бўлмаган организмдан фарқли ўлароқ, эмланган одам инфекцияни енгилроқ ўтказади”, дейди мутахассис.
Янгиликлар лентаси
0