Бу йил барча маҳаллаларда туб ўзгаришлар бўлиши керак - президент

© Пресс-служба президента УзбекистанаВизит президента Узбекистана Шавката Мирзиёева в Сырдарьинскую область
Визит президента Узбекистана Шавката Мирзиёева в Сырдарьинскую область - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.01.2022
Oбуна бўлиш
"2022 йилни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилдик. Шу боис, бу йил барча маҳаллаларда туб ўзгаришлар йили бўлиши керак", - деди президент.
ТОШКЕНТ, 15 янв – Sputnik. Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳудудларда шароити оғир оилаларга қандай ёрдам бериши президент ҳузурида бўлиб ўтган мажлисда батафсил муҳокама қилинди.
Хусусан, янги йилдан 9 309 нафар ҳоким ёрдамчилари иш бошлади ва уларга кўмак бериш учун вазирликлардан 300 нафар раҳбар-ходимлар хизмат сафарига юборилди.
Ҳоким ёрдамчилари, ишлаш имконияти ва хоҳиши бор, лекин шароити оғир оилаларни ўқитиш ва ўз ишини бошлаши учун имтиёзли кредит, субсидия ёки деҳқон хўжалиги учун уларга ер майдонлари ажратиш масалалари билан шуғулланади.
Ушбу мақсадлар учун 2022 йилда 10 триллион сўм имтиёзли кредит ва 2,5 триллион сўм субсидия ажратилади (ҳар бир маҳаллага ўртача 1,3 миллиард сўм).
“Ҳоким ёрдамчилари – президентнинг маҳалладаги вакиллари ҳисобланади. Уларнинг асосий вазифаси – ўз маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўрни яратиш, камбағалликни қисқартириш ва оилалар даромадини кўпайтиришдан иборат.
Бунинг учун, улар ҳар қандай бюрократиядан холи бўлиши, ҳеч қайси ҳоким ёки раҳбар уларни мажлисларга чақирмаслиги, турли ҳисоботлар билан “кўмиб ташламаслиги” лозим. Ҳокимлар улар учун фақат шароит яратиб бериши керак”, - деди президент.
Ундан ташқари жойларда аҳоли мурожаатлари ўрганилиб, маҳаллалар қиёфаси ва ижтимоий муҳитини яхшилаш била ҳам шуғуланади.
Бу ишларни, аввало, иқтисодий ва ижтимоий аҳволи нисбатан оғир бўлган маҳаллалардан бошлаш кераклиги, улардаги йўлларни шағаллаштириш, симёғочларни алмаштириш, ичимлик суви тармоқларини қуриш ва таъмирлаш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.
Шунингдек, ушбу ҳудудларда ижтимоий муҳит, боғча, мактаб, шифохона шароитларини яхшилаш, бир сўз билан айтганда, одамларни рози қилишга устувор аҳамият бериш муҳимлиги қайд этилди.
Йиғилишда 6 миллионга яқин доимий ва мавсумий иш ўрни яратиш бўйича режалар ҳам кўриб чиқилди.
Хабарда айтилишига кўра, ўтган йилда “Маҳаллабай” ишлаш тизими орқали “темир дафтар”даги 583 минг эҳтиёжманд оила доимий даромад билан таъминланган.
Янгиликлар лентаси
0