https://sputniknews.uz/20220114/turkiston-islom-harakati-azosi-ozbekistonga-olib-kelindi-22196789.html
“Туркистон ислом ҳаракати”* аъзоси Ўзбекистонга олиб келинди
“Туркистон ислом ҳаракати”* аъзоси Ўзбекистонга олиб келинди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ҳудудида террорчилик жиноятларни содир этганлиги учун 23 йилдан буён қидирувда бўлган “У.С.” хорижда ушланиб, Ўзбекистонга олиб келинди.
2022-01-14T14:27+0500
2022-01-14T14:27+0500
2022-01-14T14:27+0500
ҳодисалар
ўзбекистон
террор
террорчилик уюшмаси
давлат хавфсизлик хизмати (дхх)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/13/20553322_26:0:1276:703_1920x0_80_0_0_e6a71fe843dd57d5c3e52b1ef16d2ac7.jpg
ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Ўзбекистон ҳудудида террорчилик жиноятларни содир этганлиги учун 23 йилдан буён қидирувда бўлган “У.С.” хорижда ушланиб, Ўзбекистонга олиб келинди.1967 йил Тошкент вилоятида туғилган “У.С.” 1998 йилда Чеченистонда жанговар тайёргарликдан ўтиб, 1999 йилнинг 16 февраль куни Тошкент шаҳрида амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракатларида иштирок этади ва ўша йилнинг март ойида айланма йўллар орқали хорижга чиқиб кетади.Шунингдек, “У.С.” иорданиялик Амир Хаттоб томонидан Чеченистонда ташкил этилган жангариларни тайёрлаш лагерларига “Туркистон ислом ҳаракати”* халқаро террорчилик ташкилотининг Ўзбекистондан бўлган аъзоларини жўнатиш билан ҳам шуғулланган.“У.С.” 2001 йилнинг ноябр ойида бошқа шахснинг номига расмийлаштирилган сохта ҳужжатлар асосида МДҲга аъзо давлатлардан бирининг фуқаролигини олиб, ўша мамлакат ҳудудида яшириниб юрган.Ўзбекистон ДХХнинг чет эл махсус хизматлари билан ҳамкорликда олиб борган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида “У.С.” ҳибсга олинди.Ҳозирда унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/13/20553322_182:0:1119:703_1920x0_80_0_0_b978f20ace4288441a724dfcd79ac254.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
туркистон ислом ҳаракати аъзоси ўзбекистонга олиб келинди
туркистон ислом ҳаракати аъзоси ўзбекистонга олиб келинди
“Туркистон ислом ҳаракати”* аъзоси Ўзбекистонга олиб келинди
23 йилдан буён қидирувда бўлган “Туркистон ислом ҳаракати”* аъзоси Ўзбекистонга олиб келинди.
ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Ўзбекистон ҳудудида террорчилик жиноятларни содир этганлиги учун 23 йилдан буён қидирувда бўлган “У.С.” хорижда ушланиб, Ўзбекистонга олиб келинди.
1967 йил Тошкент вилоятида туғилган “У.С.” 1998 йилда Чеченистонда жанговар тайёргарликдан ўтиб, 1999 йилнинг 16 февраль куни Тошкент шаҳрида амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракатларида иштирок этади ва ўша йилнинг март ойида айланма йўллар орқали хорижга чиқиб кетади.
Шунингдек, “У.С.” иорданиялик Амир Хаттоб томонидан Чеченистонда ташкил этилган жангариларни тайёрлаш лагерларига “Туркистон ислом ҳаракати”* халқаро террорчилик ташкилотининг Ўзбекистондан бўлган аъзоларини жўнатиш билан ҳам шуғулланган.
“У.С.” 2001 йилнинг ноябр ойида бошқа шахснинг номига расмийлаштирилган сохта ҳужжатлар асосида МДҲга аъзо давлатлардан бирининг фуқаролигини олиб, ўша мамлакат ҳудудида яшириниб юрган.
Ўзбекистон ДХХнинг чет эл махсус хизматлари билан ҳамкорликда олиб борган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида “У.С.” ҳибсга олинди.
Ҳозирда унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти