https://sputniknews.uz/20220114/afgonistonda-ozbeklar-tolibonga-qarshi-norozilik-namoyishiga-chiqishdi---video-22196072.html
Афғонистонда ўзбеклар Толибонга* қарши норозилик намойишига чиқишди - видео
Афғонистонда ўзбеклар Толибонга* қарши норозилик намойишига чиқишди - видео
Sputnik Ўзбекистон
Мозори Шарифда Толибон* мудофаа вазири ўринбосари мулла Фазл бошчилигида Афғонистон ўзбекларининг кўзга кўринган вакили Маҳдум Аълам ҳибсга олинди.
2022-01-14T13:55+0500
2022-01-14T13:55+0500
2022-01-14T13:55+0500
афғонистонда вазият кескинлашуви
афғонистон
толибон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/0e/20490883_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_032c41e0391a3a8b50fd17462913a75e.jpg
ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Мозори Шарифда Толибон* мудофаа вазири ўринбосари мулла Фазл бошчилигида Афғонистон ўзбекларининг кўзга кўринган вакили Маҳдум Аълам ҳибсга олинди, бу ҳақда собиқ вилоят губернатори Нақибулла Файқ хабар қилди.Унинг сўзларига кўра, Маҳдум Аълам “Толибон*нинг Фарёбдаги биринчи одами” бўлган, Фарёб, Сари-Пул ва Жузжон вилоятларида жангарилар амалиётига қўмондонлик қилган – толибларнинг ҳудуддаги муваффақиятлари унинг номи билан боғлиқ.Ҳозир Толибон* Маҳдум Аъламни ва толиблар томонида жанг қилган юзлаб ўзбекларни қамоққа ташлади.Бу маълумотни Aamaj News нашрининг манбалари ҳам тасдиқлади. Ҳозир Фарёб вилояти маркази Маймен шаҳрида ҳарбий ҳолат жорий этилди - Маҳдум Аълам тарафдорлари кўчаларга чиқишди.Намойишга чиққан ўзбеклар толиблар* пикапидан 12,7 мм Browning M2 пулемётини олиб ташлашди, жангаридан эса автоматни тортиб олишди.Агар толиблар ўзбек қўмондони Маҳдум Аъламни кечгача озод қилмаса, Фарёб уларга бўйсунишни тўхтади. Намойишчилар бу талабини қўмондоннинг ишончли одамларидан бири Торкўғли Aamaj News нашрига маълум қилди.“Фарёбда Толибон* байроғи абадий туширилади”, - деб огоҳлантирди у.Майманда бугун ўзбеклар яна норозилик намойишига чиқишди.“Толибон”*нинг пуштун бўлинмалари қуролсизланиб, Фарёб вилоятидан олиб чиқиб кетилгани айтилмоқда.* ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/0e/20490883_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_645cfd77c8287e0094f1b9b3de748820.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
афғонистонда ўзбеклар толибонга* қарши норозилик намойишига чиқишди
афғонистонда ўзбеклар толибонга* қарши норозилик намойишига чиқишди
Афғонистонда ўзбеклар Толибонга* қарши норозилик намойишига чиқишди - видео
Толибон* томонидан маҳаллий ўзбек қўмондонини ҳибсга олингани учун Фарёб аҳолиси намойишга чиқди.
ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Мозори Шарифда Толибон* мудофаа вазири ўринбосари мулла Фазл бошчилигида Афғонистон ўзбекларининг кўзга кўринган вакили Маҳдум Аълам ҳибсга олинди, бу ҳақда собиқ вилоят губернатори Нақибулла Файқ хабар қилди.
Унинг сўзларига кўра, Маҳдум Аълам “Толибон*нинг Фарёбдаги биринчи одами” бўлган, Фарёб, Сари-Пул ва Жузжон вилоятларида жангарилар амалиётига қўмондонлик қилган – толибларнинг ҳудуддаги муваффақиятлари унинг номи билан боғлиқ.
Ҳозир Толибон* Маҳдум Аъламни ва толиблар томонида жанг қилган юзлаб ўзбекларни қамоққа ташлади.
Бу маълумотни Aamaj News нашрининг манбалари ҳам тасдиқлади. Ҳозир Фарёб вилояти маркази Маймен шаҳрида ҳарбий ҳолат жорий этилди - Маҳдум Аълам тарафдорлари кўчаларга чиқишди.
Намойишга чиққан ўзбеклар толиблар* пикапидан 12,7 мм Browning M2 пулемётини олиб ташлашди, жангаридан эса автоматни тортиб олишди.
Агар толиблар ўзбек қўмондони Маҳдум Аъламни кечгача озод қилмаса, Фарёб уларга бўйсунишни тўхтади. Намойишчилар бу талабини қўмондоннинг ишончли одамларидан бири Торкўғли Aamaj News нашрига маълум қилди.
“Фарёбда Толибон* байроғи абадий туширилади”, - деб огоҳлантирди у.
Майманда бугун ўзбеклар яна норозилик намойишига чиқишди.
“Толибон”*нинг пуштун бўлинмалари қуролсизланиб, Фарёб вилоятидан олиб чиқиб кетилгани айтилмоқда.
* ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида.