Шавкат Мирзиёев Қозоғистондаги воқеаларга муносабат билдирди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.01.2022
Oбуна бўлиш
Президент: сўнгги кунларда биз учун яқин қўшни ва қардош бўлган Қозоғистонда содир бўлган воқеалар ҳаммамизни жиддий ташвишга солди.
ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев айни пайтда давом этаётган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Қозоғистондаги воқеаларга муносабат билдирди.

“Сўнгги кунларда биз учун яқин қўшни ва қардош бўлган Қозоғистон Республикасида содир бўлган воқеалар ҳаммамизни жиддий ташвишга солди. Биз минг йиллар давомида қозоқ халқи билан яқин қўшни бўлиб, биргаликда ёнма-ён яшаб келганмиз. Бизни умумий тарих, урф-одат ва маданият боғлаб туради. Келажагимиз ҳам ўзаро чамбарчас боғлиқдир”, - деди президент.

Мирзиёев шу кунларда у қозоғистонлик ҳамкасби Қасим-Жомарт Тоқаев билан бир неча бор телефон орқали мулоқот қилгани ва Ўзбекистон халқи номидан бутун Қозоғистон эли ва раҳбарига барқарорлик ҳамда фаровонликни таъминлаш борасидаги барча саъй-ҳаракатларини қатъий қўллаб-қувватлашини билдирганини таъкидлаган.
Ўзбекистон етакчиси ушбу воқеаларда қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва барча яқинларига яна бир бор чуқур таъзия ва ҳамдардлик изҳор қилган. Жабрланган инсонлар ҳам тез орада соғайиб кетишини тилади.
“Яратганга шукрки, қўшни мамлакатдаги вазият аста-секин ўз изига тушиб бормоқда, давлат тузилмалари ва ижтимоий муассасалар ўз фаолиятини қайта тикламоқда, одамлар осойишта ҳаётга қайтмоқда. Ўз ўтмишида кўплаб мураккаб синовларни бошидан кечирган донишманд қозоқ халқи бу оғир кунларни ҳам тез орада мардона енгиб ўтишига ҳамда янада якдил ва ҳамжиҳат бўлишига ишонаман”,- дея хулоса қилди Мирзиёев.
Олмаотадан хоҳловчилар Ўзбекистонга қайтарилади
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали Қозоғистонда рўй берган воқеалар нуқтаи назаридан Марказий Осиёдаги вазиятни муҳакама қилгани хабар қилинган эди.

Қозоғистондаги тартибсизликлар

2022 йил 2 январь куни Қозоғистоннинг Манғистау вилоятида суюлтирилган газнинг нархи ошиши норозилик намойишларга сабаб бўлди. Норозилик тўлқини бошқа шаҳарларга ҳам тарқалди. Қозоғистон президенти газ нархи ошишига қарши митинглар вақтида фуқароларни иғволарга берилмасликка чақирди. Ҳукумат истеъфога чиқарилди.
Бироқ кўрилган чораларга қарамай, зўравонликнинг янада кучайиши ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга очиқ қаршиликка айланди. Ушбу ҳаракатлар маъмурий муассасалар, ички ишлар бўлимлари, тинч аҳоли, жумладан, тиббиёт ходимлари, ўт ўчирувчиларга оммавий қуролли ҳужумлар кўринишида кечди.
Қозоғистонда 10 январь - миллий мотам куни
5 январь куни Олмаотада маъмурий ва ҳарбий объектларга ҳужумлар уюштирилган, аэропорт эгаллаб олинган, йўловчи ва юк самолётлари ушлаб турилган. Олмаота шаҳар ички ишлар департаменти биноси атрофидаги жанг икки кеча давом этди.
Тартибсизликлар ортидан бутун мамлакат бўйлаб 19 январгача фавқулодда ҳолат жорий этилди, аксилтеррор операция бошланди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум қилганлар орасида радикал исломий гуруҳлар тарафида "қайноқ нуқталар"да жанговар қатнашиш тажрибасига эга бўлган бор.
Республика ИИВ маълумотларига кўра, бу воқеаларда 17 нафар ҳарбий ҳалок бўлган, 1300 нафари яраланди. Қурбонларнинг умумий сони аниқланмоқда.
Президент Қасим-Жомарт Тоқаев “террорчилик таҳдидини бартараф этишда” КХШТдан ёрдам сўради.
Ташкилот тинчликпарвар кучларини Қозоғистондаги вазиятни яхшилаш учун мамлакатга юборди. Уларнинг Тинчликпарвар кучларининг қисқа муддатда Қозоғистонда бўлиш давридаги асосий вазифаси ўта муҳим стратегик объектларни қўриқлаш эди.
13 январь куни Қозоғистондан КХШТ тинчликпарвар кучларини олиб чиқиш бошланди. Бу қарийб 10 кун давом этади.

Мавзуга оид:

Қозоғистондаги оммавий тартибсизликлар
Ўзбек-қозоқ чегарасида вазият қандай
Мирзиёев ва Тоқаев телефон орқали мулоқот қилди
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон халқига таъзия йўллади
ТИВ: Ўзбекистон фуқароларининг Қозоғистонда ҳибсга олингани ҳақида маълумот йўқ
Янгиликлар лентаси
0