https://sputniknews.uz/20220113/iblisona-rejalar-aqsh-va-nato-qardosh-xalqlar-orasida-urush-chiqarmoqchi-22180283.html
“Иблисона” режалар: АҚШ ва НАТО қардош халқлар орасида уруш чиқармоқчи
“Иблисона” режалар: АҚШ ва НАТО қардош халқлар орасида уруш чиқармоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Польшада АҚШ ва НАТОнинг Россия ва Украина орасида тўлақонли уруш чиқариш тўғрисидаги режаларини "иблисиона" деб аталди.
2022-01-13T14:05+0500
2022-01-13T14:05+0500
2023-04-05T18:35+0500
дунёда
ақш
украина
польша
нато
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/16/21895259_0:158:3077:1889_1920x0_80_0_0_9de922e5ad24dce4ecd61ab18b41c49f.jpg
ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. АҚШ ва НАТО Россия хавфсизлиги кафолати тўғрисидаги музокараларни барбод қилиб, Москва ва Киев орасида тўлақонли уруш чиқармоқчи, деб ёзади Польшанинг Mysl Polska газетаси. РИА Новости хабарига асосан.Мақолада айтилишига кўра, Вашингтон Москвани урушга жалб қилмоқчи, лекин унда унинг ўзи иштирок этмайди.“АҚШ ва НАТО ядровий урушни истамайди, ахир унда ғолиб бўлмайди. Уларга Украинада уруш керак ва унга Россияни жалб этиш керак”, - деб ёзади нашр.Жанговар ҳаракатлар содир бўлган тақдирда АҚШ ва НАТО давлатлари фуқаролари зарар кўрмайди, лекин Польша бундан зарар кўриши мумкин.Муаллиф шунингдек, Американинг бири бирига яқин ва ўхшаш бўлган икки халқни уриштиришга уринишини – иблисона режа деб атайди.Эслатиб ўтамиз, душанба куни Женевада Россия – НАТО кенгаши мажлиси бўлиб ўтди. Унда Россия томонидан таклиф қилинган “Россия хавфсизлик кафолатлари” шартномаси муҳокама қилинган эди.Россия НАТОдан собиқ Иттифоқ республикалари ҳисобидан альянсни кенгайтирмасликни, Россия чегаралари яқинида зарба берувчи қуролларни жойлаштирмасликни, Европадан Америка ядровий қуролларини олиб чиқиш ташаббусини қўйган эди. Музокаралар бошланмасдан олдин Вашингтон шартноманинг айрим бўлимлари “қабул қилиб бўлмаслигини” маълум қилди.Сўнгги бир неча ой ичида Ғарб ОАВларида Россия Украина чегараси яқинида қўшин тўплаётгани ва яқин вақт ичида Украинага бостириб киришни режалаштираётгани ҳақида ёлғон хабарлар чоп этиб келинмоқда. Кремль бўлса, Россия ўз қўшинларини мамлакат ичида у жойдан бу жойга кўчиришга ҳақли эканини ва бу ҳеч кимга хавф солмаётганини ва шу сабаб ҳеч кимни безовта қилмаслиги кераклигини айтиб ўтган эди.
украина
польша
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/16/21895259_174:0:2903:2047_1920x0_80_0_0_55377b4b81c100195e3a9b0e80d6ca30.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ақш нато режа украина россия
ақш нато режа украина россия
“Иблисона” режалар: АҚШ ва НАТО қардош халқлар орасида уруш чиқармоқчи
14:05 13.01.2022 (янгиланди: 18:35 05.04.2023) Польшанинг Mysl Polska нашри АҚШ ва НАТОнинг Россия ва Украина орасида тўлақонли уруш чиқариш тўғрисидаги режаларини "иблисиона" деб атади.
ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. АҚШ ва НАТО Россия хавфсизлиги кафолати тўғрисидаги музокараларни барбод қилиб, Москва ва Киев орасида тўлақонли уруш чиқармоқчи, деб ёзади Польшанинг Mysl Polska газетаси. РИА Новости
хабарига асосан.
“Менинг фикримча ушбу музокаралардан ҳеч нарса чиқмайди, АҚШ ва уларнинг маҳсули НАТО можарони янада авж олдиришни истайди”, - деб ёзади мақола муаллифи.
Мақолада айтилишига кўра, Вашингтон Москвани урушга жалб қилмоқчи, лекин унда унинг ўзи иштирок этмайди.
“АҚШ ва НАТО ядровий урушни истамайди, ахир унда ғолиб бўлмайди. Уларга Украинада уруш керак ва унга Россияни жалб этиш керак”, - деб ёзади нашр.
Жанговар ҳаракатлар содир бўлган тақдирда АҚШ ва НАТО давлатлари фуқаролари зарар кўрмайди, лекин Польша бундан зарар кўриши мумкин.
Муаллиф шунингдек, Американинг бири бирига яқин ва ўхшаш бўлган икки халқни уриштиришга уринишини – иблисона режа деб атайди.
“Умумий диний, маданий ва этник илдизларга эга бўлган рус ва украин халқларини бир-бирига қарши қайраш, уларни бир-бирини ўлдиришга олиб келадиган катта уруш ташкил қилиш – бу дарҳақиқат иблисона режадир”, - деб ёзади муаллиф.
Эслатиб ўтамиз, душанба куни Женевада Россия – НАТО кенгаши мажлиси бўлиб ўтди. Унда Россия томонидан таклиф қилинган “Россия хавфсизлик кафолатлари” шартномаси муҳокама қилинган эди.
Россия НАТОдан собиқ Иттифоқ республикалари ҳисобидан альянсни кенгайтирмасликни, Россия чегаралари яқинида зарба берувчи қуролларни жойлаштирмасликни, Европадан Америка ядровий қуролларини олиб чиқиш ташаббусини қўйган эди. Музокаралар бошланмасдан олдин Вашингтон шартноманинг айрим бўлимлари “қабул қилиб бўлмаслигини” маълум қилди.
Сўнгги бир неча ой ичида Ғарб ОАВларида Россия Украина чегараси яқинида қўшин тўплаётгани ва яқин вақт ичида Украинага бостириб киришни режалаштираётгани ҳақида ёлғон хабарлар чоп этиб келинмоқда. Кремль бўлса, Россия ўз қўшинларини мамлакат ичида у жойдан бу жойга кўчиришга ҳақли эканини ва бу ҳеч кимга хавф солмаётганини ва шу сабаб ҳеч кимни безовта қилмаслиги кераклигини айтиб ўтган эди.