Техникум битирувчиларини ОТМга суҳбат асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тасдиқланди
© SputnikСдача вступительных экзаменов на стадионе "Бунёдкор"
© Sputnik
Oбуна бўлиш
Мазкур тартиб 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, битирувчи техникумни муваффақиятли тамомлаган йилдан бошлаб икки йил мобайнида татбиқ этилади.
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Ўзбекистонда техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларни ОТМларга суҳбат асосида 2-босқичдан ўқишини давом эттириш учун қабул қилиш тартиби белгиланди. Ҳукумат қарори билан тегишли низом тасдиқланди.
Техникумни муваффақиятли тамомлаганлар тоифасига техникумдаги бутун ўқиш даврида ўқув семестрлари якунига кўра ўзлаштириш баҳолари "5 (аъло)" ва "4 (яхши)", бироқ ўзлаштириш баҳоларининг камида 50 фоизи (тиббиёт олий таълим муассасалари учун камида 85 фоизи) "5 (аъло)" бўлган битирувчилар киради.
Мазкур тартиб 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, битирувчи техникумни тамомлаган йилдан бошлаб икки йил мобайнида татбиқ этилади.
Юқоридаги тоифага кирмайдиган ва техникумни битирганига икки йилдан ошганлар ўқишга кириш истагини билдирганда, уларни олийгоҳларнинг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилиш умумий белгиланган тартибда амалга оширилади.
Таълим йўналишлари рўйхати Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади. Ўқишга қабул қилиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Битирувчилар ҳар йили 5 июлдан 25 июлга қадар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтадилар.

Иқтисодиёт тармоқларида ишлаётганларни суҳбат асосида ўқишга қабул қилиш тартиби қандай
Бунда битирувчилардан паспорт ёки ID-карта нусхаси, техникумни битирганлик тўғрисидаги ҳужжатва унга илованинг нусхасини юклаши талаб этилади.
Онлайн рўйхатдан ўтган битирувчиларнинг тизимга юкланган ҳужжатлари олий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан ҳар йили 5 августга қадар ўрганиб чиқилади.

Ўрганиш натижалари бўйича абитуриентларнинг шахсий кабинети орқали уларга хабар берилади.
Битирувчиларни олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича ўтказиладиган суҳбат жараёни ҳар йили 10 августдан 25 августгача, олий таълим муассасаси томонидан белгиланган муддатда ўтказилади.
Техникумлар ва коллежлар ОТМга ўқишга кирмаганларни бепул ўқитади
Ушбу низом олий ҳарбий, олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига, Тошкент давлат юридик университетига, Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиалларига нисбатан татбиқ этилмайди.