https://sputniknews.uz/20220112/moskvada-birinchi-odamga-fuqaroligi-yoq-shaxs-pasporti-berildi-22156768.html
Москвада биринчи одамга “фуқаролиги йўқ шахс паспорти" берилди
Москвада биринчи одамга “фуқаролиги йўқ шахс паспорти" берилди
Sputnik Ўзбекистон
Москвада биринчи фуқаролиги йўқ шахс вақтинчалик шахсини аниқловчи гувоҳнома олди.
2022-01-12T11:49+0500
2022-01-12T11:49+0500
2023-04-05T18:35+0500
россия
паспорт
фуқаролик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/60/50/605093_0:231:2821:1817_1920x0_80_0_0_f69aab603a87604cb3033ef79ce51737.jpg
ТОШКЕНТ, 12янв — Sputnik. Москвада илк бор фуқаролиги йўқ шахс вақтинчалик шахсини аниқловчи гувоҳнома олди. Бу ҳақида РИА Новостига пойтахт Инсон ҳуқуқлари кенгаши комиссияси аъзоси Ева Меркачева айтиб берди.Ушбу турдаги шахсни аниқловчи ҳужжат тўғрисидаги қонунни 2021 йилнинг феврал ойида Владимир Путин имзолаган эди. Бундай ҳужжат 10 йил муддатга берилади ва фуқаролиги йўқ шахсларга меҳнатга рухсатнома олмасдан ишлаш ҳуқуқини беради.Ҳакимжоновнинг сўзларига кўра, у Душанбе шаҳрида туғилган. У 5 ёшга тўлганда унинг оиласи Астрахань шаҳрига кўчиб ўтган. У мактабга бормаган.“Кўчада юрган, тамаки чеккан, қарта ўйнаган. Ёшлигидан қамоқхонага тушиб қолган ва ҳаёти шу тарзда давом этган”, - деб Ҳакимжоновнинг сўзларини келтиради ҳуқуқ ҳимоячиси.Ҳакимжонов китоб ўқийди, ёзишни билади. Бунга у “Бутырка” қамоқхонасида ўрганган. Шунингдек Хорижий фуқароларни вақтинчалик сақлаш маркази раҳбарияти Ёқубжонга кнопкали телефон совға қилишган. Эҳтимол шунда у қариндошларини тезроқ топиб олар ва қариндошлари уни ўз уйига олиб кетар, — деб ҳикоя қилади Меркачева.Шунингдек, Ҳакимжонов унга бирор иш топишда ёрдам беришни сўрамоқда.Ҳуқуқ ҳимоячиси айтишига кўра, Ҳакимжоновни сўнгги маротаба қўлга олишганида у ҳеч қандай жиноят қилмаган. Полиция шунчаки унинг шахсини аниқлай олмаган. Ўшанда у ҳеч қайси давлат фуқароси эмаслиги маълум бўлган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/60/50/605093_44:0:2775:2048_1920x0_80_0_0_76df1e9058e9a2b169c4acad6565aec9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
москва фуқаролиги йўқ шахс
москва фуқаролиги йўқ шахс
Москвада биринчи одамга “фуқаролиги йўқ шахс паспорти" берилди
11:49 12.01.2022 (янгиланди: 18:35 05.04.2023) Москвада биринчи фуқаролиги йўқ шахс вақтинчалик шахсини аниқловчи гувоҳнома олди.
ТОШКЕНТ, 12янв — Sputnik. Москвада илк бор фуқаролиги йўқ шахс вақтинчалик шахсини аниқловчи гувоҳнома олди. Бу ҳақида РИА Новостига пойтахт Инсон ҳуқуқлари кенгаши комиссияси аъзоси Ева Меркачева айтиб берди.
Ушбу турдаги шахсни аниқловчи ҳужжат тўғрисидаги қонунни 2021 йилнинг феврал ойида Владимир Путин имзолаган эди. Бундай ҳужжат 10 йил муддатга берилади ва фуқаролиги йўқ шахсларга меҳнатга рухсатнома олмасдан ишлаш ҳуқуқини беради.
“Москвада биринчи бўлиб “фуқаролиги йўқ шахс паспорти” – вақтинчалик шахсини аниқловчи гувоҳнома олган киши – 53 ёшли Ёқубжон Ҳакимжонов бўлди. У ИИВ Миграция бошқармасининг хорижий фуқароларни вақтинчалик сақлаш муассасасида (Сахарово) икки йилдан ортиқ вақт ўтказган. Фуқаролиги бўлмагани сабабли уни ҳеч қаерга депорт қилишнинг иложи бўлмаган", — дейди Меркачева.
Ҳакимжоновнинг сўзларига кўра, у Душанбе шаҳрида туғилган. У 5 ёшга тўлганда унинг оиласи Астрахань шаҳрига кўчиб ўтган. У мактабга бормаган.
“Кўчада юрган, тамаки чеккан, қарта ўйнаган. Ёшлигидан қамоқхонага тушиб қолган ва ҳаёти шу тарзда давом этган”, - деб Ҳакимжоновнинг сўзларини келтиради ҳуқуқ ҳимоячиси.
Ҳакимжонов китоб ўқийди, ёзишни билади. Бунга у “Бутырка” қамоқхонасида ўрганган. Шунингдек Хорижий фуқароларни вақтинчалик сақлаш маркази раҳбарияти Ёқубжонга кнопкали телефон совға қилишган. Эҳтимол шунда у қариндошларини тезроқ топиб олар ва қариндошлари уни ўз уйига олиб кетар, — деб ҳикоя қилади Меркачева.
Шунингдек, Ҳакимжонов унга бирор иш топишда ёрдам беришни сўрамоқда.
Ҳуқуқ ҳимоячиси айтишига кўра, Ҳакимжоновни сўнгги маротаба қўлга олишганида у ҳеч қандай жиноят қилмаган. Полиция шунчаки унинг шахсини аниқлай олмаган. Ўшанда у ҳеч қайси давлат фуқароси эмаслиги маълум бўлган.