https://sputniknews.uz/20220112/biznes-ombudsman-jarima-qollash-huquqiga-ega-boldi-22163256.html
Бизнес-омбудсман жарима қўллаш ҳуқуқига эга бўлди
Бизнес-омбудсман жарима қўллаш ҳуқуқига эга бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Президент ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) оид айрим маъмурий ишларни кўриб чиқиш ва улар бўйича жарима қўллаш ҳуқуқига эга бўлди.
2022-01-12T15:56+0500
2022-01-12T15:56+0500
2022-01-12T15:56+0500
жамият
жарима
бизнес-омбудсман
маъмурий иш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/0c/22163040_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_83fc93fd2b0b372dfc8a31ad7d7fa29d.jpg
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Президент ҳузуридагитадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) тадбиркорлик субъектларининг манфаатларинга оид айрим маъмурий ишларни кўриб чиқиш ва улар бўйича жарима қўллаш ҳуқуқига эга бўлди.Президент Шавкат Мирзиёев 11 январь куни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 245 ва 245-8-моддаларига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади.Бизнес-омбудсман ва унинг девони ходимлари томонидан кўриб чиқиладиган ишлар:Бу қонун қабул қилингунгача ушбу ҳуқуқбузарликлар жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўриб чиқилган.Вакил номидан маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларни кўриб чиқишга ҳамда жарима қўллашга унинг ўринбосарлари ва Вакил девони бош инспекторлари ҳақли.Омбудсманнинг жойларда минтақавий вакиллари фаолияти йўлга қўйиладиҚонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/0c/22163040_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_366935b791c08f414fbc2f0ee99642fa.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
бизнес-омбудсман маъмурий ишларни кўриб чиқиш жарима қўллаш
бизнес-омбудсман маъмурий ишларни кўриб чиқиш жарима қўллаш
Бизнес-омбудсман жарима қўллаш ҳуқуқига эга бўлди
Энди ер участкасини ноқонуний олиб қўйиш, хусусий мулк ҳуқуқини бузиш, тадбиркорлар фаолиятини текшириш каби ҳуқуқбузарликлар Бизнес-омбудсман томонидан кўриб чиқилади.
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Президент ҳузуридагитадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) тадбиркорлик субъектларининг манфаатларинга оид айрим маъмурий ишларни кўриб чиқиш ва улар бўйича жарима қўллаш ҳуқуқига эга бўлди.
Президент Шавкат Мирзиёев 11 январь куни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 245 ва 245-8-моддаларига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги
қонунни имзолади.Бизнес-омбудсман ва унинг девони ходимлари томонидан кўриб чиқиладиган ишлар:
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш (МЖтКнинг
43-моддаси);
ер участкасини ноқонуний олиб қўйиш (
200−2-модда);
хусусий мулк ҳуқуқини бузиш (
241−1-модда);
тадбиркорлар фаолиятини текшириш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш тартибини бузиш (
241−2-модда);
тадбиркорлар фаолиятини ва (ёки) уларнинг банк операцияларини қонунга хилоф равишда тўхтатиб туриш (
241−3-модда);
тадбиркорларни ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш (
241−4-модда);
имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни ғайриқонуний рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилиш (
241−6-модда);
тадбиркорлар ҳисобварақларида пуллари мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни қонунга хилоф талаб қилиб олиш (
241−8-модда);
тадбиркорлардан қонунчиликни бузган ҳолда ҳужжатлар талаб қилиб олиш (
241−10-модда).
Бу қонун қабул қилингунгача ушбу ҳуқуқбузарликлар жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўриб чиқилган.
Вакил номидан маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларни кўриб чиқишга ҳамда жарима қўллашга унинг ўринбосарлари ва Вакил девони бош инспекторлари ҳақли.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.