Алишер Қодиров Тарбия ва таълим вазирлигини ташкил этишни таклиф қилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЛидер партии "Миллий тикланиш" Алишер Кадыров
Лидер партии Миллий тикланиш Алишер Кадыров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.01.2022
Oбуна бўлиш
Депутатнинг фикрича, бу вазирлик ҳар бир бола учун оиладан бошлаб мактабдан чиқиб кетгунича тарбияси ва таълим сифати учун масъул бўлиши керак.
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. “Миллий тикланиш” партияси етакчиси Алишер Қодиров Ўзбекистонда Тарбия ва таълим вазирлигини тузиш кераклигини билдирди. Бу ҳақда у телеграм каналида ёзди.
“Тарбия ва таълим вазирлиги ташкил этилиб, вазирнинг учта: оила ва хотин-қизлар масалаларига масъул, боғчада тарбия ва бошланғич таълимни ташкил этишга масъул, мактабда таълим ва тарбияни ташкил қилишга масъул ўринбосарлари бўлиши таклиф қилинади”, - дейилади хабарда.
Бу вазирлик ҳар бир бола учун оиладан бошлаб мактабдан чиқиб кетгунича (туғилганидан 18 ёшгача) бўлган даврда тарбияси ва таълим сифати учун масъул бўлади.
Тошкентда тўққиз ёшли фарзанди кўчада шар сотган ота жаримага тортилди
Қодировнинг сўзларига кўра, вазирликка ота-оналар билан яқиндан ишлаш, уларнинг малакасини ошириш билан бирга, масъулиятсизлик учун жавобгарликка тортишни ташаббус қилиш ваколатлари ҳам берилиши керак.
“Инсоннинг эртага қандай бўлиши унинг бугун кўрган тарбиясига боғлиқ”, - дея хулоса қилган депутат.
Янгиликлар лентаси
0