https://sputniknews.uz/20220112/aeroportlarda-rossiya-kompaniyasining-royxatga-olish-tizimi-joriy-etilmoqda-22164777.html
Аэропортларда Россия компаниясининг рўйхатга олиш тизими жорий этилмоқда
Аэропортларда Россия компаниясининг рўйхатга олиш тизими жорий этилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон халқаро аэропортларида босқичма-босқич рус “Sirena Travel” компаниясининг йўловчи ва багажни рўйхатдан ўтказиш Astra DCS тизими жорий этилади.
2022-01-12T16:51+0500
2022-01-12T16:51+0500
2022-01-12T16:51+0500
жамият
ўзбекистон
аэропорт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/718/98/7189875_0:63:1201:738_1920x0_80_0_0_3694ea3c9fa72c79f70d9e6d0f9e15d4.jpg
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Ўзбекистон халқаро аэропортларида босқичма-босқич рус “Sirena Travel” компаниясининг йўловчи ва багажни рўйхатдан ўтказиш Astra DCS тизими жорий этилади. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” матбуот хизмати хабар бермоқда.Бу тизимдан 12 январь куни Наманган аэропортида Москвага учаётган “Уральские авиалинии” йўловчиларини рўйхатдан ўтказишда фойдаланилган. Янги рўйхатга олиш тизими бўйича иккинчи рейс ҳам шу куни Намангандан Екатеринбургга амалга оширилади.Таъкидланишича, илгари барча аэропортлар миллий авиакомпаниянинг битта рўйхатдан ўтиш тизимидан фойдаланган. Кейинчалик аэропортлар учун ўзларининг рўйхатга олиш тизимига эга бўлиш эҳтиёжи туғилган.“Uzbekistan Airways” Намангандан Россия шаҳарларига арзон чиптали парвозларни бошлайди“Sirena Travel” компаниясининг Astra DCS — йўловчилар ва багажни рўйхатдан ўтказиш жараёнининг барча зарур операцияларини автоматик равишда бажарилишини таъминлайдиган замонавий кўп тилли хостинг тизим.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/718/98/7189875_66:0:1133:800_1920x0_80_0_0_f3c5167b0bc8663f6dacc356f93c6f4e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
аэропорт йўловчиларни рўйхатдан ўтказиш astra dcs тизими
аэропорт йўловчиларни рўйхатдан ўтказиш astra dcs тизими
Аэропортларда Россия компаниясининг рўйхатга олиш тизими жорий этилмоқда
Ўзбекистоннинг 11 та халқаро аэропортида ўз рўйхатга олиш тизимига эга бўлмаган авиакомпаниялари ушбу тизимга босқичма-босқич ўтади.
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Ўзбекистон халқаро аэропортларида босқичма-босқич рус “Sirena Travel” компаниясининг йўловчи ва багажни рўйхатдан ўтказиш Astra DCS тизими жорий этилади. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” матбуот хизмати
хабар бермоқда.
Бу тизимдан 12 январь куни Наманган аэропортида Москвага учаётган “Уральские авиалинии” йўловчиларини рўйхатдан ўтказишда фойдаланилган. Янги рўйхатга олиш тизими бўйича иккинчи рейс ҳам шу куни Намангандан Екатеринбургга амалга оширилади.
Таъкидланишича, илгари барча аэропортлар миллий авиакомпаниянинг битта рўйхатдан ўтиш тизимидан фойдаланган. Кейинчалик аэропортлар учун ўзларининг рўйхатга олиш тизимига эга бўлиш эҳтиёжи туғилган.
"Ўзбекистоннинг 11 та халқаро аэропортида ўз рўйхатга олиш тизимига эга бўлмаган ёки республика аэропортларида уларнинг тизими ўрнатилмаган барча авиакомпаниялари ушбу тизимга босқичма-босқич ўтади. Astra DCS тизими график интерфейсга эга бўлиб, йўловчилар ва юкларни тез ва қулай тарзда рўйхатдан ўтказиш имконини беради”, — дейди “Uzbekistan Airports” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Жавлон Умархўжаев.
“Sirena Travel” компаниясининг Astra DCS — йўловчилар ва багажни рўйхатдан ўтказиш жараёнининг барча зарур операцияларини автоматик равишда бажарилишини таъминлайдиган замонавий кўп тилли хостинг тизим.