ТИВ: Ўзбекистон фуқароларининг Қозоғистонда ҳибсга олингани ҳақида маълумот йўқ

© REUTERS / PAVEL MIKHEYEVПротесты в Казахстане
Протесты в Казахстане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.01.2022
Oбуна бўлиш
Қозоғистон ИИВ тақдим этган сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатдаги тартибсизликлардан сўнг 9900 киши ҳибсга олинган.
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Қозоғистондаги воқеалар юзасидан ахборот берди.
Таъкидланишича, вазирлик қўшни Қозоғистондаги вазиятни мунтазам равишда кузатиб бормоқда.
Ўзбекистоннинг дипломатик ва консуллик муассасалари Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари билан жойларда доимий алоқада бўлиб турибди.
“Ҳозирда Ўзбекистон фуқароларининг ҳибсга олингани ҳақида маълумот йўқ”, - дейилган хабарда.
Қозоғистон ИИВ тақдим этган сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатдаги тартибсизликлардан сўнг 9900 киши ҳибсга олинган. Қозоғистон расмийлари мамлакатдаги тартибсизликларда қўшни давлат фуқаролари ҳам қатнашишгани ҳақида маълум қилган эди. Қирғизистон Олмаотада беш нафар фуқароси қўлга олинганини расман тасдиқлаган.
Янгиликлар лентаси
0