S7 Airlines самолёти Урганч аэропортига фавқулодда қўнди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишS7 получила первый в России Boeing 737 MAX
S7 получила первый в России Boeing 737 MAX - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.01.2022
Oбуна бўлиш
Йўловчилардан бирига шошилинч тиббий ёрдам керак бўлгани туфайли Москвада Қаршига учиб келаётган самолёт Урганч аэропортига шошилинч қўнган.
ТОШКЕНТ, 11 янв - Sputnik. S7 Airlines авиакомпанияси самолёти Урганч аэропортига фавқулодда қўнди, деб хабар қилмоқда Uzbekistan Airports.
"Москва – Қарши" йўналиши бўйича SB-I3313 рейсини амалга ошираётган Россиянинг "Сибир" авиакомпанияси самолёти соат 01:42 да Урганч халқаро аэропортига шошилинч қўнди.
Бунга йўловчилардан бири – Тожикистон фуқаросига шошилинч тиббий ёрдамга муҳтожлиги сабаб бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, беморда аппендицит шубҳа қилинган ва экипаж самолётни энг яқин аэропортга қўндиришга қарор қилган. Самолёт аэропортга қўнганидан сўнг беморни тез ёрдам машинасида Урганч шаҳридаги тиббиёт муассасасига олиб борилган.
S7 Airlines самолёти маҳаллий вақт билан 02:31 да Қаршига парвозини давом эттирган.
Янгиликлар лентаси
0