Шимолий македониялик мутахассис "Пахтакор"нинг янги бош мураббийи этиб тайинланди - фото

© Пресс-служба ФК "Пахтакор"Стадион "Пахтакор" в Ташкенте
Стадион Пахтакор в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.01.2022
Oбуна бўлиш
Шимолий македониялик мутахассис Славче Войнески "Пахтакор"нинг янги бош мураббийи этиб тайинланди.
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Тошкентнинг “Пахтакор” клуби бошқарувида ўзгариш бўлди. Клуб раҳбарияти ўтган мавсум жамоани 14-чемпионлик сари етаклаган голландиялик мутахассис Питер Хюистра билан шартномани узайтирмади. Унинг ўрнини Шимолий македониялик мутахассис Славче Войнески эгаллади.
47 ёшли мураббий “Пахтакор” клуби билан 2022 йилнинг охирига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди. Битим томонларнинг хоҳиши билан мавсум давомида узайтирилиши мумкин.
Войнески Шимолий Македонияда турли ёш тоифасидаги терма жамоаларда узоқ муддатли фаолияти билан танилган. У 1999-2004-йиллар оралиғида ўсмирлар ва ёшлар терма жамоасида ишлаган. 2004-09-йилларда эса миллий терма жамоада ёрдамчи мураббий сифатида меҳнат қилган.
Асосан тажрибали мураббийлар Сречко Катанес ва Драго Канатларовскига ёрдам берган. Шундан кейин Туркияда “Елазигспор”, “Генчлербирлиги”, “Газиантепспор” ҳамда “Ризеспор” клублари мураббийлар штабида фаолият олиб борган. 2019-йилда Словакиянинг “Серед” клубида бош мураббий сифатида ишлаган. У ёшлар билан ишлаш тизимини яхши йўлга қўйиши орқали танилган.
13 январь куни "Пахтакор"нинг янги бош мураббийи Славче Войнески билан таништириш маросими ва матбуот анжумани ўтказилади.
Янгиликлар лентаси
0