Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони неча кишига етди

© Sputnik / Рамиз БахтияровКанатоходец в парке "Навруз"
Канатоходец в парке Навруз - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.01.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда Янги - 2022 йилнинг биринчи суткасида 2316 нафар чақалоқ дунёга келган эди.
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра 35 271 276 кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 17,9 миллион кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 50,7 фоиз), қишлоқ аҳолиси сони эса 17,4 миллион кишини (49,3 фоиз) ташкил этган.
Ўзбекистонда Янги - 2022 йилнинг биринчи суткасида 2316 нафар чақалоқ дунёга келган эди. Бу сўнгги беш йилдаги энг юқори кўрсаткич.
2021 йил 18 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолиси сони 35 млн 122 минг 514 кишини ташкил этган эди.
Янгиликлар лентаси
0