https://sputniknews.uz/20220111/orklar-inqilobi-yoki-kop-vektorli-muvaffaqiyatsizlik-22149872.html
“Орк”лар инқилоби” ёки кўп векторли муваффақиятсизлик
“Орк”лар инқилоби” ёки кўп векторли муваффақиятсизлик
Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистонда амалга ошмаган ушбу “рангли инқилоб”дан КХШТ аъзолари ва Ғарбий “ҳамкорлар” керакли хулосалар чиқариб олиши керак.
2022-01-11T18:41+0500
2022-01-11T18:41+0500
2022-01-11T18:41+0500
колумнистлар
қозоғистон
оммавий тартибсизлик
намойиш
норозилик намойиши
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/05/22078631_20:0:982:541_1920x0_80_0_0_be660d1159e40a80d42bb3c3a8b87484.jpg
Январь ойининг бошида Қозоғистонда содир бўлган террорчилик ҳужуми, ушбу республиканинг куч ишлатар тизимининг улкан салоҳияти мутлақ ночор аҳволда эканини намойиш қилди. Бунинг асоси сабаби эса: кўп векторли ҳарбий ҳамкорлик, бир вақтнинг ўзида ҳам КХШТ ҳам НАТО билан ишлаш ҳамда “Буюк Турон” ғояларига нисбатан сиёсий ҳурмат кўрсатиш ҳамда Сурия, Ироқ ва Афғонимстон тажрибасига эга бўлган маҳаллий жиҳодчилар хавфини етарлича баҳолай олмаслик, дейиш мумкин.“Намойишчилар”нинг ташкилий тайёргарлиги, логистика ва оператив коррдинация даражаси хорижий давлатлар воситалари ҳамда махсус хизматлари “ёрдамидан” дарак беради. Намойишлар учун “ўйлаб топилган” сабаблар, шиорлар Украинада содир бўлган давлат тўнатаришига жуда ўхшаш. Ғарб ОАВлари америкаликлар ёки уларнинг энг яқин иттифоқчиларини “иккинчи Майдан” ташкил қилишда бевосита иштирок этганини башорат қилишмоқда. Мақсад - Россия яқинида яна бир нотинчлик нуқтаси ташкил қилиш ва Москвага босимни кучайтириш.Американинг Breaking Defense нашри “Путиннинг даҳшатли туши” ҳақида хурсандлик билан маълумот бермоқда.“Қозоғистондаги қўзғолон Россиянинг Украина борасидаги режаларига янги номаълумлик омиллари қўшади. Россия ҳудуди яқинидаги яна биртта инқироз Украина ҳудудига ҳарбий куч билан бостириб кириш режаларидан воз кечишга мажбур қилиши мумкин”, - деб “таҳлил” қилади нашр.Эҳтимол Қозоғистондаги намоийшларнинг “тезкорлиги ва шафқатсизлиги” ушбу давлат ер юзидаги ураннинг 40%ини қазиб олиши билан боғлиқдир. АҚШ Қозоғистоннинг қазиб олиш соҳасига $ 376 млрд. сармоя киритган. Россия – $ 11 млрд.га яқин (сўнгги 5 йилда), лекин Марказий Осиёда кучли сиёсий таъсирини сақлаб қолмоқда.Бошқа томондан олганда, Қозоғистон миллий хавфсизлик тизимининг инқирозини кўп йиллик кадрлар тайёрлаш сиёсати билан боғлаш мумкин. Улар бир вақтнинг ўзида куч ишлатар тизими офицерларни ҳам Россияда ҳам НАТО мамлакатларида ўқитган.Бундай “кўпвекторли” ҳарбий таълим тизими “жанг майдонида” ҳам “хилма-хил векторли” тактика қўлланишига олиб келади. Россия, Туркия, АҚШ ва Италия ҳарбий билим юртларида тайёрланган Қозоғистон офицерларининг биргаликда тезкор ҳамкорлик қилишини тасаввур қилиш қийин.2022 йилнинг бошиҚозоғистоннинг НАТО ва КХШТ билан кўп векторли ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлиги – нафақат технологик ва концептуал қарама-қаршиликлар манбаи, балким миллий хавфсизликнинг реал муаммоси эканини намойиш қилди. Қозоғистон халқи ва президенти мураккаб вазиятда ягона тўғри қарор қабул қилди ва ёрдам сўраб КХШТга мурожаат қилди ва бир вақтнинг ўзида давлат тизимидаги ортиқча бўғинларни кесиб ташлади.Олма-ота яқинида аксилтеррор операция давом этаётган бўлса-да, кураш натижаси аллақачон маълум.Қозоғистондаги тартибсизликлардан сўнг 10 мингга яқин киши текшириш учун қўлга олинган, улар орасида бир неча ўнлаб хорижий давлат фуқаролари бор.Қозоғистон можароси КХШТнинг жанговар имкониятлари ва самарадорлигини текшириш учун биринчи имконият бўлди. Оператив аралашувнинг дастлабки натижалари аллақачон маълум. Қозоғистонда амалга ошмаган ушбу “орк”лар инқилоби”дан КХШТнинг барча аъзолари ва Ғарбий “ҳамкорлар” тўғри хулосалар чиқариб олишлари керак.*Орклар – Ғарб адабиёти ва замонавий “фэнтези” жанридаги компьютер ўйинларида учрайдиган афсонавий мавжудотлар. Одатда улар ёввойи, жоҳил ва бадбашара бўлади.
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/05/22078631_140:0:861:541_1920x0_80_0_0_055169b6bf293e6933a84f94d13d5eaf.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
қозоғистон “рангли инқилоб” кхшт ғарб
қозоғистон “рангли инқилоб” кхшт ғарб
“Орк”лар инқилоби” ёки кўп векторли муваффақиятсизлик
Қозоғистонда амалга ошмаган ушбу “рангли инқилоб”дан КХШТ аъзолари ва Ғарбий “ҳамкорлар” керакли хулосалар чиқариб олиши керак.
Январь ойининг бошида Қозоғистонда содир бўлган террорчилик ҳужуми, ушбу республиканинг куч ишлатар тизимининг улкан салоҳияти мутлақ ночор аҳволда эканини намойиш қилди. Бунинг асоси сабаби эса: кўп векторли ҳарбий ҳамкорлик, бир вақтнинг ўзида ҳам КХШТ ҳам НАТО билан ишлаш ҳамда “Буюк Турон” ғояларига нисбатан сиёсий ҳурмат кўрсатиш ҳамда Сурия, Ироқ ва Афғонимстон тажрибасига эга бўлган маҳаллий жиҳодчилар хавфини етарлича баҳолай олмаслик, дейиш мумкин.
“Намойишчилар”нинг ташкилий тайёргарлиги, логистика ва оператив коррдинация даражаси хорижий давлатлар воситалари ҳамда махсус хизматлари “ёрдамидан” дарак беради. Намойишлар учун “ўйлаб топилган” сабаблар, шиорлар Украинада содир бўлган давлат тўнатаришига жуда ўхшаш. Ғарб ОАВлари америкаликлар ёки уларнинг энг яқин иттифоқчиларини “иккинчи Майдан” ташкил қилишда бевосита иштирок этганини башорат қилишмоқда. Мақсад - Россия яқинида яна бир нотинчлик нуқтаси ташкил қилиш ва Москвага босимни кучайтириш.
Американинг Breaking Defense нашри “Путиннинг даҳшатли туши” ҳақида хурсандлик билан маълумот бермоқда.
“Қозоғистондаги қўзғолон Россиянинг Украина борасидаги режаларига янги номаълумлик омиллари қўшади. Россия ҳудуди яқинидаги яна биртта инқироз Украина ҳудудига ҳарбий куч билан бостириб кириш режаларидан воз кечишга мажбур қилиши мумкин”, - деб “таҳлил” қилади нашр.
Эҳтимол Қозоғистондаги намоийшларнинг “тезкорлиги ва шафқатсизлиги” ушбу давлат ер юзидаги ураннинг 40%ини қазиб олиши билан боғлиқдир. АҚШ Қозоғистоннинг қазиб олиш соҳасига $ 376 млрд. сармоя киритган. Россия – $ 11 млрд.га яқин (сўнгги 5 йилда), лекин Марказий Осиёда кучли сиёсий таъсирини сақлаб қолмоқда.
Бошқа томондан олганда, Қозоғистон миллий хавфсизлик тизимининг инқирозини кўп йиллик кадрлар тайёрлаш сиёсати билан боғлаш мумкин. Улар бир вақтнинг ўзида куч ишлатар тизими офицерларни ҳам Россияда ҳам НАТО мамлакатларида ўқитган.
Бундай “кўпвекторли” ҳарбий таълим тизими “жанг майдонида” ҳам “хилма-хил векторли” тактика қўлланишига олиб келади. Россия, Туркия, АҚШ ва Италия ҳарбий билим юртларида тайёрланган Қозоғистон офицерларининг биргаликда тезкор ҳамкорлик қилишини тасаввур қилиш қийин.
2022 йилнинг бошиҚозоғистоннинг НАТО ва КХШТ билан кўп векторли ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлиги – нафақат технологик ва концептуал қарама-қаршиликлар манбаи, балким миллий хавфсизликнинг реал муаммоси эканини намойиш қилди. Қозоғистон халқи ва президенти мураккаб вазиятда ягона тўғри қарор қабул қилди ва ёрдам сўраб КХШТга мурожаат қилди ва бир вақтнинг ўзида давлат тизимидаги ортиқча бўғинларни кесиб ташлади.
Олма-ота яқинида аксилтеррор операция давом этаётган бўлса-да, кураш натижаси аллақачон маълум.
Қозоғистондаги тартибсизликлардан сўнг 10 мингга яқин киши текшириш учун қўлга олинган, улар орасида бир неча ўнлаб хорижий давлат фуқаролари бор.
Қозоғистон можароси КХШТнинг жанговар имкониятлари ва самарадорлигини текшириш учун биринчи имконият бўлди. Оператив аралашувнинг дастлабки натижалари аллақачон маълум. Қозоғистонда амалга ошмаган ушбу “орк”лар инқилоби”дан КХШТнинг барча аъзолари ва Ғарбий “ҳамкорлар” тўғри хулосалар чиқариб олишлари керак.
*Орклар – Ғарб адабиёти ва замонавий “фэнтези” жанридаги компьютер ўйинларида учрайдиган афсонавий мавжудотлар. Одатда улар ёввойи, жоҳил ва бадбашара бўлади.