Омикронн штаммнинг кенг тарқалган аломати маълум бўлди

© Pixabay / Alexandra KochШтамм омикрон
Штамм омикрон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.01.2022
Oбуна бўлиш
Британиялик шифокор Стивс бош оғриғини омикронн штаммнинг энг кенг тарқалган аломати дея таъкидлади.
Омикрон штаммнинг белгилари 75% ҳолатларда оддий шамоллашнинг кўриниши билан ўтиб кетмоқда дейди ZOE Covid Study коронавирус инфекцияси аломатларини кузатиш учун Британия иловасини ишлаб чиқувчилардан бири доктор Клер Стив. Daily Express нашри шифокорнинг сўзларини келтирмоқда.
Мутахассиснинг таъкидлашича, коронавируснинг янги варианти билан касалланганларда асосан касаллик енгил шаклда ўтмоқда, бироқ вируснинг юқори юқумлилик даражаси соғлиқни сақлаш тизимига бир қанча муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Омикроннинг кенг тарқалиб кетмаслиги учун ҳукумат шамоллашда белги берадиган яна учта аломатни ҳисобга олиши керак, дея ҳисоблайди шифокор.
“COVID-19 билан касалланган янги ҳолатларнинг 75% аломатлар шамоллаш белгиларига ўхшашлиги ва классик аломатлар камроқ тарқалгани расмийлар тавсияларини зудлик билан янгилаш кераклигини англатади. Биз томоқ оғриғи, бош оғриғи ва бурун оқиши каби белгиларни имкон қадар тезроқ рўйхатга қўшишни истаган бўлардик”, - дейди шифокор.
Янги B.1.1.529 штамми ноябрь ойининг охирида Ботсвана ва Жанубий АфрикаРеспубликасида аниқланган. Унда патоген ҳужайраларни юқтириш учун зарур бўлган S-оқсилидаги ўнлаб мутациялар мавжуд. Тадқиқотчилар фикрига кўра, SARS-CoV-2 геномидаги кўплаб янги ўзгаришлар ушбу вариантнинг юқори ўтказувчанлигини ва касал бўлган ва эмланганларнинг ҳимоя антителаларига чидамлилигини кўрсатади. B.1.1.529 дастлаб иммунитет танқислиги, масалан, ОИВ билан касалланган одамда ривожланган деб ҳисобланган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти B.1.1.529 ни "ташвишли" деб белгилади ва уни юнон алифбосининг 15-ҳарфи "омикрон" дея номлади. Мутахассисларнинг фикрича, аллақачон касал бўлган ва эмланганлар ҳам юқтириши мумкин ва аломатлар чарчоқдан бош оғриғи ва тана оғриғигача ўзгаради. Мазкур штамм билан касалланиш ҳолатлари 100 дан ортиқ мамлакатларда, шу жумладан Россияда ҳам аниқланган.
Янгиликлар лентаси
0