КХШТнинг Қозоғистондаги миссияси муваффақиятли якунланди – Тоқаев

© REUTERS / SPUTNIKПрезидент Казахстана Токаев
Президент Казахстана Токаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.01.2022
Oбуна бўлиш
Қозоғистон президенти Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти тинчликпарвар кучларининг мамлакатдаги миссияси муваффақиятли якунланганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) тинчликпарвар кучларининг Қозоғистондаги миссияси муваффақиятли якунланди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев парламент мажлисида маълум қилди.
Тоқаевнинг сўзларига кўра, ташкилотнинг тинчликпарвар кучларини босқичма-босқич олиб чиқиш 13 январдан бошланади. Бу жараён 10 кундан зиёд вақтни олмайди.
Тинчликпарвар кучларининг қисқа муддатда Қозоғистонда бўлиш давридаги асосий вазифаси ўта муҳим стратегик объектларни қўриқлаш эди. Ҳозир республикада Арманистон, Беларусь, Россия, Қирғизистон ва Тожикистондан бўлган ҳарбийлар бўлиб туришибди. Улар сони 2 мингдан зиёдроқ.
Кеча Тоқаев КХШТ давлат раҳбарларининг навбатдан ташқари йиғилишида Қозоғистонда бўлиб ўтган воқеаларда ташкилот ўзининг кераклигини тасдиқлаганини маълум қилган эди. Келажакда КХШТ тинчликпарвар қўшинларини олиб келишни яхшилаш керак.

Мавзуга оид:

Қозоғистонда КХШТ тинчликпарвар қўшинлари вазифаларни бажаришга киришди
Қозоғистонда КХШТ тинчликпарвар кучларига ким раҳбарлик қилиши маълум бўлди
ОДКБ Қозоғистонга тинчликпарвар кучларини юбормоқда: бу ҳақда нималар маълум
Қозоғистондаги тартибсизликлар бутун МОга хавф туғдирадими? Сиёсатшунослар фикри
Янгиликлар лентаси
0