Коронавирус билан боғлиқ вазият жиддий: кунлик ҳолатлар 420тадан зиёд, 4 киши вафот этди

© Sputnik / Илья Наймушин / Медиабанкка ўтишВрач в госпитале для больных коронавирусом
Врач в госпитале для больных коронавирусом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.01.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда сутка давомида 425 кишида коронавирус аниқланди, республика бўйлаб коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 201 155 нафарни ташкил қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Сутка давомида 425 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 201 155 нафарни ташкил қилмоқда.
Янги ҳолатлар: Қорақалпоғистон Республикасида (2), Андижон вилоятида (15), Бухоро вилоятида (8), Жиззах вилоятида (21), Қашқадарё вилоятида (20), Навоий вилоятида (3), Наманган вилоятида (6), Самарқанд вилоятида (47), Сирдарё вилоятида (7), Фарғона вилоятида (8), Хоразм вилоятида (22), Тошкент вилоятида (43), Тошкент шаҳрида (223) коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 197 308 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 98 фоиз.
ССВга кўра, шу кунларда дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият янада мураккаблашмоқда. COVID-19нинг янги "омикрон" штамми қатор мамлакатларда жиддий муаммоларни юзага келтирмоқда.
“Афсуски, сўнгги кунларда юртимизда ҳам касалланишлар сони яна орта бошлади. Хусусан, мамлакатимизда "омикрон" штамми аниқланди. Шу сабабли барча юртдошларимиздан дунёдаги мураккаб пандемик ҳолатдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда карантин қоидаларига қатъий риоя қилиб, касалликка қарши тўлиқ эмланишларини сўраб қоламиз”, - дейилган ССВ хабарида.
Республикада жами 39,9 млн доза вакцинадан фойдаланилди.

Ўлим ҳолатлари

4 нафар бемор вафот этди, Ўзбекистонда жами 1 501 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 307,2 миллиондан ошди, 5,4 миллиондан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (60,0 млн), Ҳиндистонда (35,7 млн), Бразилияда (22,5 млн).
Янгиликлар лентаси
0