Ҳар куни зинадан юқорига кўтарилса нима бўлади

© Sputnik / Владимир ФедоренкоРабота лифта в одном из московских домов.
Работа лифта в одном из московских домов. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.01.2022
Oбуна бўлиш
Ҳар куни зиналардан бешинчи қаватга чиқиш чидамлиликни оширади ва юрак мушакларини мустаҳкамлайди.
Ҳар куни зиналардан бешинчи қаватга чиқиш чидамлиликни оширади ва юрак мушакларини мустаҳкамлайди, дея таъкидлади врач-терапевт Фаллаҳи Нуржаҳон Риа Новостига берган интервьюсида.
Унинг сўзларига кўра, бир кунда бир марта зинадан чиқиш семириш эҳтимолини камайтиради, мушаклар тонусини яхшилайди, ўпка ҳажмини катталаштиради ва умрни узайтиради.
“Эркакларда бир кунда беш марта зинадан чиқиб тушиш инсульт келиб чиқиш хавфини 30% га каматиради. Аёллар учун эса бу қоматни чиройли сақлаш ва вазнни меъёрлаштиришга ёрдам беради”, дейди шифокор.
Унинг қўшимча қилишича, бу одатга ўтиш учун юрак-қон томир, тиззалар ва бўғимлар, варикоз кенгайиши ва гипертония каби муаммолари мавжуд инсонлар шифокор маслаҳатидан ўтиши зарур.
Янгиликлар лентаси
0