https://sputniknews.uz/20220111/fargonada-id-goyalarini-targib-qilgan-yosh-yigitga-qarshi-jinoiy-ish-ochildi-22137712.html
Фарғонада ИД* ғояларини тарғиб қилган ёш йигитга қарши жиноий иш очилди
Фарғонада ИД* ғояларини тарғиб қилган ёш йигитга қарши жиноий иш очилди
Sputnik Ўзбекистон
ДХХ маълумотларига кўра, Учкўприк туманида яшовчи 19 ёшли У.М. Суриядаги “Ислом давлати”* сафига қўшилиш мақсадида Туркияга борган. Аммо у ердан Сурияга ўта олмай, яшаш манзилига қайтиб келган.
2022-01-11T10:42+0500
2022-01-11T10:42+0500
2022-01-11T10:43+0500
ҳодисалар
террорчилар
"ислом давлати"
давлат хавфсизлик хизмати (дхх)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/02/21614752_0:103:1200:778_1920x0_80_0_0_d78ba66c815c59ee76befc3eac600d69.jpg
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Фарғона вилоятида “Ислом давлати”* террорчилик ташкилоти тарафдорига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлиги хизмати (ДХХ) матбуот хизмати хабар бермоқда.ДХХ маълумотларига кўра, Учкўприк туманида яшовчи 19 ёшли У.М. Интернет орқали ёт ғоялар таъсирига тушиб қолган. У Суриядаги “Ислом давлати”* сафига қўшилиш мақсадида 2021 йилнинг апрель ойида Туркияга борган. Аммо у ердан Сурияга ўта олмай, сентябрь ойида доимий яшаш манзилига қайтиб келган.Сўнгра Қўқон шаҳри ва Учкўприк туманида истиқомат қилувчи яқин алоқаларидан иборат яширин “жамоат” тузиб, улар орасида “Ислом давлати”* террорчилик ташкилоти ғояларини тарғиб қила бошлаган.ДХХ “Ҳизб ут-Таҳрир”*нинг 12 нафар тарафдорини қўлга олдиАниқланишича, у ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган аудио ва видео материалларни тинглаб келган. Уларнинг таъсирида “жамоат” аъзолари орасида “жиҳод” ҳамда “шаҳид”ликка чорловчи аудиосуҳбатлар олиб борган.Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг экспертиза хулосасига кўра, У.М.нинг телефони хотирасидаги маълумотлар ўзининг моҳияти ва мазмуни, уларда илгари сурилган ғоялар жиҳатидан Ўзбекистонда жамоат хавфсизлиги ва тартибига таҳдид солувчи материаллар сирасига кириб, ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ҳисобланади.Тавбасига таянмади: террорчиларга қўшилиш учун қочиб кетган шахс қўшни мамлакатда ушландиҲозир У.М. ва унинг шерикларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмокда.* Россия, Ўзбекистон ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/02/21614752_0:0:1200:900_1920x0_80_0_0_4e81f445c38003388682e12a96e7a227.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
фарғона ислом давлати тарафдори террорчилар террорчиларнинг қўлга олиниши
фарғона ислом давлати тарафдори террорчилар террорчиларнинг қўлга олиниши
Фарғонада ИД* ғояларини тарғиб қилган ёш йигитга қарши жиноий иш очилди
10:42 11.01.2022 (янгиланди: 10:43 11.01.2022) 19 ёшли фарғоналик интернет орқали ёт ғоялар таъсирига тушиб қолган. У “Ислом давлати”* террористик ташкилотига қўшилиш учун Туркия орқали Сурияга ўтишга уринган.
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Фарғона вилоятида “Ислом давлати”* террорчилик ташкилоти тарафдорига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлиги хизмати (ДХХ) матбуот хизмати хабар бермоқда.
ДХХ
маълумотларига кўра, Учкўприк туманида яшовчи 19 ёшли У.М. Интернет орқали ёт ғоялар таъсирига тушиб қолган. У Суриядаги “Ислом давлати”* сафига қўшилиш мақсадида 2021 йилнинг апрель ойида Туркияга борган. Аммо у ердан Сурияга ўта олмай, сентябрь ойида доимий яшаш манзилига қайтиб келган.
Сўнгра Қўқон шаҳри ва Учкўприк туманида истиқомат қилувчи яқин алоқаларидан иборат яширин “жамоат” тузиб, улар орасида “Ислом давлати”* террорчилик ташкилоти ғояларини тарғиб қила бошлаган.
Аниқланишича, у ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган аудио ва видео материалларни тинглаб келган. Уларнинг таъсирида “жамоат” аъзолари орасида “жиҳод” ҳамда “шаҳид”ликка чорловчи аудиосуҳбатлар олиб борган.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг экспертиза хулосасига кўра, У.М.нинг телефони хотирасидаги маълумотлар ўзининг моҳияти ва мазмуни, уларда илгари сурилган ғоялар жиҳатидан Ўзбекистонда жамоат хавфсизлиги ва тартибига таҳдид солувчи материаллар сирасига кириб, ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ҳисобланади.
Ҳозир У.М. ва унинг шерикларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмокда.
* Россия, Ўзбекистон ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти