“Бардак”: Тоқаев божхоначиларни кескин танқид қилди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишСитуация на киргизско-казахской границе
Ситуация на киргизско-казахской границе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.01.2022
Oбуна бўлиш
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев божхоначиларни кескин танқид қилди
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакат божхона хизматининг, хусусан, Хитой билан чегарадаги фаолиятини танқид қилиб, буни “бардак” деб атади.
"Божхонада тартиб ўрнатиш бюджет даромадларини оширишда муҳим аҳамиятга эга, айниқса, Хитой билан чегарада. У ердаги ҳақиқий “бардак” ҳаммага маълум. Автомобиллар кўрикдан ўтказилмаяпти, солиқ ва божлар тўланмаяпти", - деди Тоқаев парламентнинг қуйи палатасимажлисида.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев 11 январ куни парламент олида нутқ сўзлаб, республикада ҳукумат бошқаруви, иқтисодий самрадорлик, кадрлар тайёрлаш соҳаларда жиддий ислоҳотлар амалга ошириш режалаштирилаётганини маълум қилган эди. Келажакда амалга оширилиши режалаштирилаётган ислоҳотлар орасида миллий хавфсизлик хизмати ва қуролли кучларни жиддий ўзгартириш, иқтисод самарадорлигини ошириш, даромадларни оддий халқ ва олигархлар орасида тақсимлаш, инвесторлар ишончини оқлаш ва бошқа тадбирлар бор.
Янгиликлар лентаси
0