Айрим озиқ-овқат маҳсулотлари учун ҚҚС имтиёзлари яна 4 ойга узайтирилади

© Sputnik / Pavel Bednyakov / Медиабанкка ўтишБутылки с растительным маслом на прилавке магазина, фото из архива
Бутылки с растительным маслом на прилавке магазина, фото из архива - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.01.2022
Oбуна бўлиш
Ўсимлик ёғи, гўшт, картошка 2022 йил 30 апрелга қадар қўшилган қиймат солиғидан озод қилиниши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар айрим маҳсулотларга берилган қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) имтиёзи узайтирилишига қаратилган қонун лойиҳасини биринчи ва иккинчи ўқишда кўриб чиқиб қабул қилишди. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев ўзининг телеграм каналида хабар берди.
Қонун лойиҳасига кўра, 2021 йил 1 майдан 2022 йил 30 апрелга қадар бўлган даврда қуйидагилар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади:
республикага ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек, соя данагини олиб кириш;
ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма;
гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек, уларни олиб кириш.
Депутутнинг ёзишича, ушбу қонунни қабул килиш давлат бюджетининг 800 млрд cўм атрофида даромадлари йўқолишига олиб келади. Йўқотилган суммани солиқ ва божхона маъмурчилигини такомиллаштириш ҳамда алоҳида имтиёзларни бекор қилиш бўйича таклифлар ҳисобига қоплаш кўзда тутилмоқда.
Аввалроқ президент имзолаган қонун билан 2021 йил 10 октябрдан 31 декабргача гўшт (мол, қўй, товуқ), картошка ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма ва Ўзбекистонга олиб кириш ҚҚСдан озод қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0