Вилоятларда Одам ДНКси экспертизаси йўлга қўйилади

© PixabayХудожественное изображение молекул ДНК
Художественное изображение молекул ДНК - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.01.2022
Oбуна бўлиш
Фарғона, Сурхондарё, Хоразм ҳудудий бўлимларида Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси ташкил қилинади.
ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда суд экспертизаси соҳасида экспертлик ишларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг Фарғона, Сурхондарё, Хоразм ҳудудий бўлимларида Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси ва Самарқандда Одам ДНКсига қўшимча равишда Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораториялари ташкил қилинади.
Адлия вазирлиги 2022 йил 1 июлгача Самарқанддаги, 2022 йил 1 декабргача Фарғонадаги, 2024 йил 1 сентябргача экспертиза бўлимларини халқаро стандартларга мос биноларга жойлаштиради;
2022 йил 1 ноябргача Хоразмдаги экспертиза бўлимини зарур техникалар билан таъминлайди;
2023 йил 1 январгача суд экспертиза хулосаларини халқаро тан олинишини таъминлаш учун Суд-фонография ва Ҳужжатлар криминалистик экспертизаси лабораторияларини халқаро аккредитациядан ўтказади.
Янгиликлар лентаси
0