https://sputniknews.uz/20220110/shavkat-mirziyoev-qozogiston-xalqi-taziya-yolladi-22120331.html
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон халқига таъзия йўллади
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон халқига таъзия йўллади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон халқи ва президентига таъзия йўллади
2022-01-10T10:26+0500
2022-01-10T10:26+0500
2022-01-10T10:45+0500
қозоғистондаги оммавий тартибсизликлар
қозоғистон
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/0a/22120918_66:0:3707:2048_1920x0_80_0_0_1000cd5a8b64e0e2fc19435f672b0f09.jpg
ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Қозоғистон халқи ва президентига таъзия йўллади. Бу ҳақда унинг матбуот котиби маълум қилди.Мирзиёевнинг мактубида қардош Қозоғистон ҳудудидаги фожиали воқеалар ва уларнинг натижасида кўплаб ҳарбийлар ва аҳоли вакиллари нобуд бўлгани ҳамда оғир жароҳатлар олгани, кўрилган катта талофатлар муносабати билан президент Қасим-Жомарт Тоқаевга ва дўст Қозоғистон халқига чуқур таъзия изҳор этилган.Давлат раҳбари Ватан осойишталиги ва мамлакат халқининг ҳимояси йўлида қурбон бўлган фидойи фарзандларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг тез фурсатларда шифо топишларини тилаган.Қозоғистонда тартибсизликлар туфайли қўлга олинганлар 6 мингга яқинлашдиЭслатиб ўтамиз, Қозоғистонда янги йилдан сўнг оммавий норозилик намойишлари бошланган эди. Дастлаб мамлакат шимолида, Манғистау вилоятида суюлтирилган газ нархи ошиши сабаб бошланган норозилик намойишлари кейинчалик Қозоғистон жанубий вилоятларда оммавий тартибсизлик, босқинчилик ва террорчиликка ҳаракатига айланиб кетди.Қуролланган тўдалар йирик шаҳар марказлари, маъмурият бинолари, телеканалларни эгаллаб олишди, полиция ва ҳарбийларга ҳужумлар уюштиришди. Дўконларга босқинчилик қилинди. Бунга жавобан Қозоғистон президенти 19 январга қадар мамлакатда фавқулодда вазият жорий этди ва КХШТдан ёрдам сўради. Қозоғистонга Россия, Беларусь, Қирғизистон, Арманистон ва Тожикистондан КХШТ тинчликпарвар кучлари вақтинча киритилди. Уларнинг вазифаси - муҳим объектларни қўриқлаш.Қозоғистоннинг барча вилоятларида вазият барқарорлашди - ИИВ
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/0a/22120918_521:0:3252:2048_1920x0_80_0_0_81b6c6a9356debe1adc3b2978dd92fc6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев қозоғистон таъзия қозоғистондаги тартибсизликлар
шавкат мирзиёев қозоғистон таъзия қозоғистондаги тартибсизликлар
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон халқига таъзия йўллади
10:26 10.01.2022 (янгиланди: 10:45 10.01.2022) Ўзбекистон президенти Қозоғистон ҳудудидаги фожиали воқеалар ва уларнинг натижасида кўплаб ҳарбийлар ва аҳоли вакиллари нобуд бўлгани муносабати билан дўст Қозоғистон халқига чуқур таъзия изҳор этган.
ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Қозоғистон халқи ва президентига таъзия йўллади. Бу ҳақда унинг матбуот котиби
маълум қилди. Мирзиёевнинг мактубида қардош Қозоғистон ҳудудидаги фожиали воқеалар ва уларнинг натижасида кўплаб ҳарбийлар ва аҳоли вакиллари нобуд бўлгани ҳамда оғир жароҳатлар олгани, кўрилган катта талофатлар муносабати билан президент Қасим-Жомарт Тоқаевга ва дўст Қозоғистон халқига чуқур таъзия изҳор этилган.
Давлат раҳбари Ватан осойишталиги ва мамлакат халқининг ҳимояси йўлида қурбон бўлган фидойи фарзандларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг тез фурсатларда шифо топишларини тилаган.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда янги йилдан сўнг оммавий норозилик
намойишлари бошланган эди. Дастлаб мамлакат шимолида, Манғистау вилоятида
суюлтирилган газ нархи ошиши сабаб бошланган норозилик намойишлари кейинчалик Қозоғистон жанубий вилоятларда оммавий тартибсизлик, босқинчилик ва террорчиликка ҳаракатига айланиб кетди.
Қуролланган тўдалар йирик шаҳар марказлари, маъмурият бинолари, телеканалларни эгаллаб олишди, полиция ва ҳарбийларга ҳужумлар уюштиришди. Дўконларга босқинчилик қилинди. Бунга жавобан Қозоғистон президенти 19 январга қадар мамлакатда фавқулодда вазият жорий этди ва КХШТдан ёрдам сўради. Қозоғистонга Россия, Беларусь, Қирғизистон, Арманистон ва Тожикистондан КХШТ тинчликпарвар кучлари вақтинча киритилди. Уларнинг вазифаси - муҳим объектларни қўриқлаш.