https://sputniknews.uz/20220110/qishki-tatil-uzaytirilgani-yozgi-tatil-vaqtiga-tasir-korsatmaydi--xtv-22125759.html
Қишки таътил узайтирилгани ёзги таътил вақтига таъсир кўрсатмайди – ХТВ
Қишки таътил узайтирилгани ёзги таътил вақтига таъсир кўрсатмайди – ХТВ
Sputnik Ўзбекистон
Халқ таълими вазирлиги мактабларда қишки таътилнинг узайтирилиши ёзги таътил вақтининг кечикишига сабаб бўлмаслигини маълум қилди.
2022-01-10T14:29+0500
2022-01-10T14:29+0500
2022-01-10T14:32+0500
жамият
мактаб
таътил
халқ таълими вазирлиги (хтв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1370/35/13703540_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_dfddf7f0a087723cf46e2d3c6fc60a5b.jpg
ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Халқ таълими вазирлиги мактабларда қишки таътилнинг узайтирилиши ёзги таътил вақтининг кечикишига сабаб бўлмаслигини маълум қилди.Ўқувчиларнинг қишки таътил кунлари икки ҳафтага узайтирилганлиги сабабли 3-чорак ўқув кунлари 1-4-синфларда 9 кун, 5-11-синфларда 11 кунга қисқаради. Шунинг учун синф журналларига 24 январдан бошлаб тақвим-мавзу режа асосида тегишли мавзулар қайд этилади.Таътил узайтирилгани ўқитувчиларнинг маошига таъсир қиладимиФан ўқитувчилари эса 11−22-январь кунларига тўғри келган мавзуларни ўқув йилининг 3-чораги давомида тиғизлаштириб ўтади ва тиғизлаштирилган мавзулар синф журналларига қайд этилади.Аввалроқ Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун қишки таътил муддати 2022 йил 24 январга қадар узайтирилгани хабар қилинган эди. Бу қарор ўқувчилар ўртасида мавсумий грипп касаллигининг кескин кўпайишининг олдини олиш мақсадида қабул қилинган.Ушбу вақт давомида ўқитувчилар мактабда халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқарилган Миллий ўқув дастурлари асосида малакаларини ошириш курсларида қатнашишади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1370/35/13703540_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_28d88774f4b81b051fc60845c2d8505d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қишки таътил ёзги таътил халқ таълими вазирлиги мактабларда қишки таътил муддати
қишки таътил ёзги таътил халқ таълими вазирлиги мактабларда қишки таътил муддати
Қишки таътил узайтирилгани ёзги таътил вақтига таъсир кўрсатмайди – ХТВ
14:29 10.01.2022 (янгиланди: 14:32 10.01.2022) Қўшимча таътил давридаги дарслар чорак бошланганидан сўнг дарсларга қўшиб тиғизлаштирилган ҳолда ўтилади.
ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Халқ таълими вазирлиги мактабларда қишки таътилнинг узайтирилиши ёзги таътил вақтининг кечикишига сабаб бўлмаслигини маълум қилди.
“Қўшимча таътил давридаги дарслар (мавзулар) чорак бошланганидан сўнг дарсларга қўшиб тиғизлаштирилган ҳолда ўтилади. Шу боис ушбу қўшимча таътил кунларининг бошқа таътилларга таъсири бўлмайди”, - дейилган хабарда.
Ўқувчиларнинг қишки таътил кунлари икки ҳафтага узайтирилганлиги сабабли 3-чорак ўқув кунлари 1-4-синфларда 9 кун, 5-11-синфларда 11 кунга қисқаради. Шунинг учун синф журналларига 24 январдан бошлаб тақвим-мавзу режа асосида тегишли мавзулар қайд этилади.
Фан ўқитувчилари эса 11−22-январь кунларига тўғри келган мавзуларни ўқув йилининг 3-чораги давомида тиғизлаштириб ўтади ва тиғизлаштирилган мавзулар синф журналларига қайд этилади.
Аввалроқ Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун қишки таътил муддати 2022 йил 24 январга қадар узайтирилгани
хабар қилинган эди. Бу қарор ўқувчилар ўртасида мавсумий грипп касаллигининг кескин кўпайишининг олдини олиш мақсадида қабул қилинган.
Ушбу вақт давомида ўқитувчилар мактабда халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқарилган Миллий ўқув дастурлари асосида малакаларини ошириш курсларида қатнашишади.