https://sputniknews.uz/20220110/qatiy-karantin-cheklovlari-joriy-etiladimi-22130656.html
Қатъий карантин чекловлари жорий этиладими
Қатъий карантин чекловлари жорий этиладими
Sputnik Ўзбекистон
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари қатъий карантин чекловлари қайта жорий этиладими деган саволга жавоб берди.
2022-01-10T18:56+0500
2022-01-10T18:56+0500
2022-01-10T18:58+0500
жамият
ўзбекистон
карантин
омикрон штамми
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1376/33/13763377_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_43de25ff11fafc73a9f4fa03ab7f4f32.jpg
ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш даражаси ошгани туфайли қатъий карантин жорий этиш режалаштирилмаган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари Холмамат Норбоев маълум қилди."Бир нарсани яхши тушуниш керак, вакцина ‘омикрон’дан ҳимоя қилмайди. Эмланган одамда касаллик енгилроқ ўтади, холос. Биз уни юқтирмаслик учун жамоатчилик йиғилган жойлардаги муносабатларни камайтиришимиз ва гигиенага қаттиқ эътиборли бўлишимиз керак", — дея қўшимча қилди соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова.Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқовнинг таъкидлашича, 24 январдан кейин ОТМларда таълим жараёни онлайн форматга ўтказилмайди. Якуний назорат имтиҳонлари ўз вақтида бўлиб ўтади.Эслатиб ўтамиз, 9 январь куни Ўзбекистонга Дубайдан келган хорижлик фуқарода коронавируснинг янги омикрон штамми аниқлангани расман маълум қилинган эди. "Омикрон" штамми аниқлангани сабаб 15 январдан бошлаб мамлакатда бир қатор чекловлар жорий этилади.Мавзуга оид:
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1376/33/13763377_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_e27492410369ca0ad9b16db6cc20b2ac.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
омикрон ўзбекистон ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши карантин чекловлар
омикрон ўзбекистон ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши карантин чекловлар
Қатъий карантин чекловлари жорий этиладими
18:56 10.01.2022 (янгиланди: 18:58 10.01.2022) Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари қатъий карантин чекловлари қайта жорий этиладими деган саволга жавоб берди.
ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш даражаси ошгани туфайли қатъий карантин жорий этиш режалаштирилмаган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари Холмамат Норбоев маълум қилди.
"Чекловлар киритилишининг олдини олиш учун ҳам эмланишимиз керак", — деди Норбоев.
"Бир нарсани яхши тушуниш керак, вакцина ‘омикрон’дан ҳимоя қилмайди. Эмланган одамда касаллик енгилроқ ўтади, холос. Биз уни юқтирмаслик учун жамоатчилик йиғилган жойлардаги муносабатларни камайтиришимиз ва гигиенага қаттиқ эътиборли бўлишимиз керак", — дея қўшимча қилди соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқовнинг таъкидлашича, 24 январдан кейин ОТМларда таълим жараёни онлайн форматга ўтказилмайди. Якуний назорат имтиҳонлари ўз вақтида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 9 январь куни Ўзбекистонга Дубайдан келган хорижлик фуқарода коронавируснинг янги омикрон штамми аниқлангани расман
маълум қилинган эди. "Омикрон" штамми аниқлангани сабаб 15 январдан бошлаб мамлакатда бир қатор чекловлар жорий этилади.