Атом энергетикаси "яшил" энергия тоифасига ўтади - Saxo Bank

© ERIC PIERMONTSaxo Bank
Saxo Bank - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.01.2022
Oбуна бўлиш
Saxo Bank атом энергетикаси яшил энергетика сафига қўшилишини ва табиий газни – ярим тоза энергетика деб тан олинишини кутмоқда.
ТОШКЕНТ, 10 янв – Sputnik. Дунёда, айниқса Европада 2021 йилда содир бўлган энергетика инқирози – яшил энергетикага бўлган ёндашувнинг ўзгаришига олиб келади, деб ҳисоблайди Saxo Bankнинг Данияда инвестициялар бўйича директори Стин Якобсен.
Мутахассис айтишига кўра, атом энергетикаси яшил энергетика сафига қўшилади, табиий газ эса – ярим тоза энергетика деб тан олинади. Умуман қазиб олинувчи энергия манбаалари ҳали узоқ вақт давомида долзарб бўлиб қолади.
"Қазиб олинувчи ёнилғи биз ўйлагандан кўра узоқроқ вақт давомида долзарб бўлиб қолади. Бу инсоният 2021 йилда уқиб олган дарси бўлиши керак. Чунки биз истеъмол қилаётган ва ишлаб чиқараётган электр энергияси ҳажмлари орасида катта тафовут бор.
Биз ўзимизга керакли энергия миқдорини муқобил энергия манбаалари ҳисобидан қондиришимиз мумкинлиги ҳақидаги ғоя – мукаммал эмас. Барқарорлик жиҳатидан ҳам бу яхши ишламайди. Буни бизга 2021 йил кўрсатди,” – дейди мутахассис
Якобсен айтишига кўра, яқин йиллар ичида қазиб олинувчи энергияни қайта тавсифланиши мумкин.
“Мен атом энергияси тоза энергия деб тан олинишини ва шунингдек, табиий газ – ярим тоза энергия манбаи деб тан олинишини кутмоқдаман. Бу ядровий энергетика ва табиий газ соҳаларига сармоя киритишга имкон яратади”, - деди инвестициялар бўйича мутахассис.
Таҳлилчи хулосасига кўра, ҳозир энергия манбааларига талаб ўсиб бормоқда, давлатларда эса углеводородлар заҳираларини кам миқдорда қолган ва шу билан бир вақтда совуқ ҳаво кириб келмоқда, хулоса – яқин вақт ичида углеводородлар нархи яна осмонга чиқади. “Нефт нархи 100 доллардан ошиб кетади”, - дейди Якобсен.
Маълумот учун, бугунги кундан дунё мутахассислари томонидан атом энергетикасини яшил энергетика турларидан бири деб тан олиш муҳокама қилинмоқда. Россия эса атом энергетикасини яшил энергетика деб тан олган. Бир неча кун олдин Россия бош вазири Михаил Мишустин Россияда “яшил лойиҳаларни” танлаб олиш бўйича талаблар рўйхатини тасдиқлаган эди. Улар орасида атом энергетикаси ҳам бор.
Saxo Bank - Дания инвестицион банки бўлиб, унинг асосий ихтисослиги турли хил молиявий сармоя аспоблари - валюта, акция, облигация, фьючерслар, опционлар ва бошқа деривативалар билан савдо қилиш ва ишончли бошқарувни олиб боришдир.
Янгиликлар лентаси
0