Минимал истеъмол харажатларининг янги миқдори эълон қилинди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишВ Приморье зафиксировали цены на масло, сахар и макароны
В Приморье зафиксировали цены на масло, сахар и макароны - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.01.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг турли вилоятларида яшаётган 10 мингдан ортиқ уй хўжаликлари минимал харажатлари миқдорини ҳисобга олган ҳолда минимал истеъмол харажатларининг янги миқдори ҳисобланди.
ТОШКЕНТ, 9 янв - Sputnik. Давлат Статистика қўмитаси минимал истеъмол харажатларининг янги миқдорини ҳисоблаб чиқди.

Минимал истеъмол харажатларининг янги миқдори - киши бошига ойига 498 минг сўмни ташкил қилди, - дейилган хабарда.

Минимал истеъмол харажатларининг янги миқдори республиканинг барча ҳудудларида 10,6 минг уй хўжаликларида ўтказилган кузатув натижасида ҳисобланган. Бунда жон бошига кунлик истеъмол қилинадиган озиқ-овқат миқдори (2200 ккал), ҳамда кунлик ноозиқ-овқат товар ва керакли хизматлар учун бир ойлик минимал харажатлар ҳисобланган.
Эслатиб ўтамиз, 2020- йилда 5,4 минг уй хўжалиги ўртасида ўтказилган сўровнома якуни бўйича дастлабки ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари 2021- йил нархларида 440 минг сўмни ташкил этган эди. Ушбу кўрсатгич 2021 йилнинг май ойида эълон қилинган эди.
Жаҳон тажрибасида ушбу кўрсатгич мамлакат камбағаллик чегарасини белгилаш, аҳолининг моддий кўмакка муҳтож гуруҳини аниқлаш ва ушбу гуруҳнинг реал истеъмол хусусиятлари ва талабларини инобатга олиш ва пенсиялар ва нафақаларнинг энг кам миқдорини белгилаш учун фойдаланилади.
Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари қийматини ҳисоблаш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 544-сонли қарорига асосан 2020 йилда жорий этилган.
Янгиликлар лентаси
0