https://sputniknews.uz/20220109/garb-sibir-kuchi-2-shartnomasidan-jiddiy-xavotirga-tushdi-22117605.html
Ғарб "Сибирь кучи-2" шартномасидан жиддий хавотирга тушди
Ғарб "Сибирь кучи-2" шартномасидан жиддий хавотирга тушди
Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Хитой орасида "Сибирь кучи-2" газ қувури қуриш ҳақида шартномага эришилди. Бу келажакда Москвага газ учун харидорни танлаш имконини беради.
2022-01-09T20:38+0500
2022-01-09T20:38+0500
2023-04-05T18:35+0500
аналитика
хитой
европа
газ қувури
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/365/57/3655795_0:0:3077:1731_1920x0_80_0_0_7ad217de45eb7d569243069518951de6.jpg
ТОШКЕНТ, 8 янв - Sputnik. Россия ва Хитой ўртасидаги янги имзоланган "Сибирь кучи-2" газ қувури қуриш шартномасидан Европа хавотирга тушди, Британиянинг Telegraph нашри шарҳловчиси Рейчел Миллард. Шарҳловчи айтишига кўра, Москва ва Пекин орасида имзоланган Осиёга газ етказиб беришни икки баравар ошириш тўғрисидаги шартномани “Шимолий оқим-2”нинг муҳокамаси билан банд бўлган Брюссел ва Лондон томонидан пайқалмай қолган. Ваҳоланки ушбу лойиҳа Москванинг жаҳон бозорларига таъсир қилиш имкониятини янада оширади, Европанинг энергетик мустақиллигига эса жиддий таъсир кўрсатади. Янги шартнома бўйича режалаштирилаётган қувур Хитойга йилига 50 миллиард куб метр ёқилғи эквиваленти етказиб бериш қувватига эга бўлади. Хом-ашё Шарқий Сибирдаги конлардан олинади, янги қувурга Европага газ жўнатилаётган Ямал минтақаси конлари ҳам уланиши мумкин. Хитой, Европадан фарқли ўлароқ, нефть нархига боғлиқ бўлган узоқ муддатли шартномалар бўйича катта ҳажмдаги газ сотиб олади. Европа Кенгашининг ташқи алоқалар бўйича таҳлил маркази вакили Филипп Медуник Брюсселни бу қиш каби хомашё танқислигини бошдан кечирмаслик учун газ етказиб бериш бўйича “тўғри келишувлар” тузишга чақирди."Сибир кучи-2" - Сибирдаги конлар ва Хитойнинг ғарбий қисмидаги Шинжон-Уйғур автоном округи ўртасида қуриш режалаштирилган газ қувури бўлиб, унинг лойиҳа қуввати йилига 50 миллиард куб метрни ташкил қилади. Магистраль қурилишини 2024 йилда бошлаш режалаштирилган.
хитой
европа
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/365/57/3655795_0:0:2729:2047_1920x0_80_0_0_0a8c36beca673319580457562cce4e83.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия хитой "сибирь кучи-2" газ қувури москва европа
россия хитой "сибирь кучи-2" газ қувури москва европа
Ғарб "Сибирь кучи-2" шартномасидан жиддий хавотирга тушди
20:38 09.01.2022 (янгиланди: 18:35 05.04.2023) Россия ва Хитой орасида "Сибирь кучи-2" газ қувури қуриш ҳақида шартномага эришилди. Бу келажакда Москвага газ учун харидорни танлаш имконини беради.
ТОШКЕНТ, 8 янв - Sputnik. Россия ва Хитой ўртасидаги янги имзоланган "Сибирь кучи-2" газ қувури қуриш шартномасидан Европа хавотирга тушди, Британиянинг Telegraph нашри шарҳловчиси Рейчел Миллард.
Шарҳловчи айтишига кўра, Москва ва Пекин орасида имзоланган Осиёга газ етказиб беришни икки баравар ошириш тўғрисидаги шартномани “Шимолий оқим-2”нинг муҳокамаси билан банд бўлган Брюссел ва Лондон томонидан пайқалмай қолган. Ваҳоланки ушбу лойиҳа Москванинг жаҳон бозорларига таъсир қилиш имкониятини янада оширади, Европанинг энергетик мустақиллигига эса жиддий таъсир кўрсатади.
Янги шартнома бўйича режалаштирилаётган қувур Хитойга йилига 50 миллиард куб метр ёқилғи эквиваленти етказиб бериш қувватига эга бўлади. Хом-ашё Шарқий Сибирдаги конлардан олинади, янги қувурга Европага газ жўнатилаётган Ямал минтақаси конлари ҳам уланиши мумкин.
"Бу эса келажакда бир қатор саволлар пайдо бўлишига олиб келади. Москва ҳар иккала томон талабларини қондириш учун етарли ресурсларга эга бўлсада, газ учун қимматроқ нарх тўлайдиган харидорни маъқул кўриши мумкин", - деб ёзади ICIS таҳлилчиси Томас Марзес-Мансер.
Хитой, Европадан фарқли ўлароқ, нефть нархига боғлиқ бўлган узоқ муддатли шартномалар бўйича катта ҳажмдаги газ сотиб олади. Европа Кенгашининг ташқи алоқалар бўйича таҳлил маркази вакили Филипп Медуник Брюсселни бу қиш каби хомашё танқислигини бошдан кечирмаслик учун газ етказиб бериш бўйича “тўғри келишувлар” тузишга
чақирди."Сибир кучи-2" - Сибирдаги конлар ва Хитойнинг ғарбий қисмидаги Шинжон-Уйғур автоном округи ўртасида қуриш режалаштирилган газ қувури бўлиб, унинг лойиҳа қуввати йилига 50 миллиард куб метрни ташкил қилади. Магистраль қурилишини 2024 йилда бошлаш режалаштирилган.