Қозоғистонда юздан ортиқ хорижлик қўлга олинди

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишСитуация в Казахстане на фоне протестов
Ситуация в Казахстане на фоне протестов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.01.2022
Oбуна бўлиш
Қозоғистонда норозилик намойишларида қатнашган 4 266 киши қўлга олинди, улар орасида хорижликлар бор.
ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Қозоғистонда норозилик намойишларида қатнашган 4 266 киши қўлга олинди.
ИИВнинг дастлабки маълумотларга кўра, Олмаота вилояти қишлоқларидан бирида 100 нафардан ортиқ хорижлик қўлга олинди, улар қўшни давлат фуқаролари.

"Қўлга олинганлар орасида - чет эл фуқаролари. Полицияга 4 266 киши олиб келинди. Олмаота вилояти қишлоқларидан бирида юздан ортиқ киши қўлга олинди. Дастлабки маълумотларга кўра, улар қўшни давлат фуқаролари", - дейилган ИИВ хабарида.

Шунингдек, Жамбил вилоятидаги аҳоли пунктида қурол-яроғ сақланган (автомат ва тўппончалар) яширин омбор топилди.

Қозоғистондаги тартибсизликлар

Қозоғистонда оммавий норозилик намойишлари 2022 йилнинг дастлабки кунларида бошланди. Ўшанда мамлакат ғарбидаги Жанаозен ва Оқтау шаҳарлари аҳолиси суюлтирилган газ нархининг икки баравар ошишига қарши чиқди, кейинчалик норозилик намойишлари бошқа шаҳарларга ҳам тарқалди.
Кейинроқ бошқа шаҳарларда ҳам одамлар кўчага чиқди, Қозоғистон кучишлатар тизим ходимлари билан бир неча бор тўқнашувлар бўлди, ҳар томондан жабрланганлар бор.
Воқеалар иштирокчилари - уларни ҳукумат жангари ёки террорчи деб атамоқда, маъмурий бинолар ва полиция бўлимларига бостириб киришга бир неча бор уринишди, улар қайтарилди. БМТнинг маълумотларига кўра, намойишлар чоғида мингга яқин киши яраланди. Республика ИИВ 18 нафар кучишлатар ходими ҳалок бўлганини маълум қилди.
19 январга қадар бутун Қозоғистон ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этилди, ҳукумат акция қўзғатувчилардан майдонларни тозаламоқда.
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ҳукуматни истеъфога чиқарди ва ёқилғи сотиш нархларини тартибга солиш ҳақида кўрсатма берди, аммо ғалаёнлар давом этди. Президент Хавфсизлик кенгаши раҳбари бўлди, унинг биринчи йиғилишида Қозоғистондаги вазиятни “давлат яхлитлигига путур етказувчи” деди ва ёрдам сўраб КХШТга мурожаат қилганини айтди.
Тартибсизликлар вақтида ташкилот аъзолари республикага коллектив тинчликпарвар кучларни жўнатди. Россия, Қирғизистон, Арманистон, Беларус ва Тожикистон Қозоғистонга ёрдам беради. Тинчликпарвар қўшинларнинг вазифалари - маъмурий ва дипломатик биноларни қўриқлаш ва маҳаллий ҳарбийларга қонуний тартибни сақлашга кўмаклашиш. Бирлашган қўшин ҳаракатларига Россия Ҳаво-десант кучлари қўмондони, генерал-полковник Андрей Сердюков раҳбарлик қилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0