“Ўзбекнефтгаз” бензин нархи арзонлашганига оид хабарлар юзасидан баёнот берди

© Pixabay / bere_moonlight0Автомобиль на АЗС, архивное фото
Автомобиль на АЗС, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.01.2022
Oбуна бўлиш
“Ўзбекнефтгаз” бензин нархининг арзонлашгани борасидаги хабарлар юзасидан баёнот берди.
ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. “Ўзбекнефтгаз” бензин нархининг арзонлашгани борасидаги хабарлар юзасидан баёнот берди.
Унда айтилишича, бензин тақчиллигини олдини олиш ва нархини арзонлаштириш борасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва “Товар хомашё биржаси” АЖ ҳамкорлигида чора-тадбирлар бажарилмоқда.
"Бугунги кунда биржа савдолари орқали савдога чиқарилаётган автобензин сотиб олиниб, истеъмолчига етказиб берилгунга қадар (солиқ, рентабеллик, транспорт харажатлари ва бошқа харажатлар) 6700 сўмни ташкил этмоқда.
Харажатларни камайтириш борасида қилинаётган ишларнинг самараси ўлароқ, бугунги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли “UNG Petro” корхонаси АЁҚШларида 6500 сўмдан сотиб келинмоқда. Республика ҳудудидаги “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг барча АЁҚШларда бензин шу белгиланган нархда сотилиши таъминмоқда" - дейилган баёнотда.
Янгиликлар лентаси
0