https://sputniknews.uz/20220108/lukashenko-va-nazarboev-telefon-orqali-muloqot-qildi-22103788.html
Лукашенко ва Назарбоев телефон орқали мулоқот қилди
Лукашенко ва Назарбоев телефон орқали мулоқот қилди
Sputnik Ўзбекистон
Беларус президенти Александр Лукашенко Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.
2022-01-08T02:38+0500
2022-01-08T02:38+0500
2022-01-09T21:48+0500
қозоғистондаги оммавий тартибсизликлар
қозоғистон
нурсултон назарбоев
беларусь
александр лукашенко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/08/22103762_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_34cdd9f893e432ffb1ffb92d0ec80cfb.jpg
ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. 7 январь, жума куни кечқурун Беларус президенти Александр Лукашенко Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.Бу ҳақда Sputnik Беларус мамлакат президенти матбуот хизматига асосан хабар қилди.Улар Қозоғистондаги вазиятни муҳокама қилишди.Қаерга ғойиб бўлдиҚозоғистонда тартибсизликлар бошланганидан бери Нурсултон Назарбоев ҳақида ҳеч қандай хабарлар бўлмади.Охирги марта у Янги йил олдидан - декабр ойи охирида Санкт-Петербургда бўлиб ўтган МДҲ саммитида ОАВлар олдида кўриниш берганди.5 январдан бошлаб Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Хавфсизлик кенгашига раҳбарлик қилмоқда – аввал бу лавозимда Назарбоев фаолият олиб борарди ва у умрининг охиригача мазкур лавозим ваколатларига эга эди.Қозоғистондаги тартибсизликларҚозоғистонда оммавий норозилик намойишлари 2022 йилнинг дастлабки кунларида бошланди. Ўшанда мамлакат ғарбидаги Жанаозен ва Оқтау шаҳарлари аҳолиси суюлтирилган газ нархининг икки баравар ошишига қарши чиқди, кейинчалик норозилик намойишлари бошқа шаҳарларга ҳам тарқалди. Олма-Отада 4 ва 5 январ кунлари кучишлатар тизим ходимлари билан тўқнашувлар бўлиб ўтди, политсия газ ва шовқинли гранаталардан фойдаланди. Қозоғистон бўйлаб интернет ўчирилди, бир қатор телеканалларнинг трансляцияси вақтинча тўхтатилди. 19 январга қадар бутун Қозоғистон ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этилди.5 январ куни эрталаб президент Қасим-Жомарт Тоқаев ҳукуматни истеъфога чиқарди ва республика Хавфсизлик кенгашига раҳбарлик қилди. биринчи йиғилишда у Қозоғистондаги вазиятни “давлат яхлитлигига путур етказувчи” деб атади ва “террорчилик хавфини енгиш” учун КХШТдан ёрдам сўраганини айтди.КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши Тоқаевнинг мурожаати муносабати билан Қозоғистонга коллектив тинчликпарвар кучларни юбориш тўғрисида қарор қилди. Мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш ва нормаллаштириш мақсадида кучлар чекланган муддатга юборилади.
қозоғистон
беларусь
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/08/22103762_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_6b96baecfae7a0d8b1e52ce4d9504a3c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
лукашенко назарбаев телефон орқали мулоқот қилди
лукашенко назарбаев телефон орқали мулоқот қилди
Лукашенко ва Назарбоев телефон орқали мулоқот қилди
02:38 08.01.2022 (янгиланди: 21:48 09.01.2022) Беларус президенти Александр Лукашенко Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.
ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. 7 январь, жума куни кечқурун Беларус президенти Александр Лукашенко Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Бу ҳақда
Sputnik Беларус мамлакат президенти матбуот хизматига асосан хабар қилди.
Улар Қозоғистондаги вазиятни муҳокама қилишди.
Қозоғистонда тартибсизликлар бошланганидан бери Нурсултон Назарбоев ҳақида ҳеч қандай хабарлар бўлмади.
Охирги марта у Янги йил олдидан - декабр ойи охирида Санкт-Петербургда бўлиб ўтган МДҲ саммитида ОАВлар олдида кўриниш берганди.
5 январдан бошлаб Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Хавфсизлик кенгашига раҳбарлик қилмоқда – аввал бу лавозимда Назарбоев фаолият олиб борарди ва у умрининг охиригача мазкур лавозим ваколатларига эга эди.
Қозоғистондаги тартибсизликлар
Қозоғистонда оммавий норозилик намойишлари 2022 йилнинг дастлабки кунларида бошланди. Ўшанда мамлакат ғарбидаги Жанаозен ва Оқтау шаҳарлари аҳолиси суюлтирилган газ нархининг икки баравар ошишига қарши чиқди, кейинчалик норозилик намойишлари бошқа шаҳарларга ҳам тарқалди. Олма-Отада 4 ва 5 январ кунлари кучишлатар тизим ходимлари билан тўқнашувлар бўлиб ўтди, политсия газ ва шовқинли гранаталардан фойдаланди. Қозоғистон бўйлаб интернет ўчирилди, бир қатор телеканалларнинг трансляцияси вақтинча тўхтатилди. 19 январга қадар бутун Қозоғистон ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этилди.
5 январ куни эрталаб президент Қасим-Жомарт Тоқаев ҳукуматни истеъфога чиқарди ва республика Хавфсизлик кенгашига раҳбарлик қилди. биринчи йиғилишда у Қозоғистондаги вазиятни “давлат яхлитлигига путур етказувчи” деб атади ва “террорчилик хавфини енгиш” учун КХШТдан ёрдам сўраганини айтди.
КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши Тоқаевнинг мурожаати муносабати билан Қозоғистонга коллектив тинчликпарвар кучларни юбориш тўғрисида қарор қилди. Мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш ва нормаллаштириш мақсадида кучлар чекланган муддатга юборилади.