COVID-19 аломатсиз шаклининг асосий хавфи аниқланди

© AFP 2023 / TIZIANA FABIВрач в больнице
Врач в больнице - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.01.2022
Oбуна бўлиш
Германиялик олимлар COVID-19 аломатсиз шакли органларга жиддий зарар келтиришини аниқлашди.
COVID-19нинг аломатсиз шакли изсиз ўтиб кетмайди. European Heart Journalнинг хабар қилишича, бир гуруҳ германиялик олимлар шундай хулосага келган.
Олимларнинг огоҳлантиришича, касалликнинг ҳатто енгил шакли ҳам оргнизмнинг турли аъзоларига жиддий хавф туғдириши мумкин. Ўпка ҳажмининг камайиши, нафас йўллари қисилиши, юрак муаммолари, буйраклар фаолиятининг ёмонлашиши ва оёқларда вена тромбози келиб чиқиш хавфи шулар жумласидандир.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, олинган натижалар жуда муҳим, зеро, айни вақтда бутун дунёда кенг тарқалаётган омикрон штамми қисман аломатсиз ёки енгил шаклда ўтиб кетмоқда.
Омикрон штамм биринчи бор ноябрь ойининг бошида Боствана ва ЖАРда аниқланган эди. Коронавируснинг ушбу варианти 30 хил мутация билан фарқланади ва юқори даражадаги юқумлилик ва кучли иммунитетга қарши чидамлилик хусусиятига эга. Кўп мамлакатларда омикрон штамми касалланишнинг кўпайишига олиб келган.
ЖССТ берган сўнгги маълумотларга кўра, бутун дунёда 300 миллионга яқин инсон коронавирус билан касалланган, улардан 5,4 миллион нафари ҳаётдан кўз юмган. АҚШ, Ҳиндистон, Бразилия, Буюк Британияда вазият жиддийлигигача қолмоқда. Россия бу рўйхатда бешинчи ўринда турибди.
Эмланиш коронавирусдан ҳимояланишнинг энг самарали йўли бўлиб қолмоқда. Сентябрь охирида ЖССТ коронавирус туфайли ўлим ҳолатларининг кўпайиб кетишига сабаб қилиб профилактик иммунизациядан воз кечилаётганини кўрсатган эди.
Янгиликлар лентаси
0