Автомобилни давлат рўйхатидан ўтказишда йиғим ундирилмайди

© Sputnik / Рамиз БахтияровАвтомобильное движение в городе
Автомобильное движение в городе  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.01.2022
Oбуна бўлиш
Автотранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ва қайта рўйхатдан ўтказишда йиғим ундирилмаслиги белгиланди.
ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. 2022 йил 1 январдан бошлаб автотранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ва қайта рўйхатдан ўтказишда йиғим ундирилмаслиги белгиланди.
2021 йил 30 декабр куни “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисидаги” 742-сонли Қонуни қабул қилиниб, 2022 йилда ундириладиган айрим тўлов ставкаларига ўзгартиришлар киритилди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабр куни “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 741-сон Қонуни қабул қилиниб, Солиқ кодексининг 460-моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Эндиликда ушбу қонунлар билан киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчаларга мувофиқ 2022 йил 1 январдан бошлаб автотранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ва қайта рўйхатдан ўтказишда йиғим ундирилмаслиги белгиланди, деб маълум қилди ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.
Янгиликлар лентаси
0