Тошкент метрополитенида ҳожатхоналар қурилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровНикакой паники в метро.Регулярно проводтся дезинфекция всех станций
Никакой паники в метро.Регулярно проводтся дезинфекция всех станций - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.01.2022
Oбуна бўлиш
Тошкентдаги “Чилонзор” метро бекатида синов тариқасида ҳожатхона қурилмоқда.
ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Тошкентдаги “Чилонзор” метро бекатида синов тариқасида ҳожатхона қурилмоқда. Бу тажриба ўзини оқласа, бошқа бекатларда ҳам ҳожатхона қурилиши режалаштирилаётгани маълум қилинди. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” хабар берди.
Ерости бекатларида киши соғлиғига таъсир кўрсатувчи босим борлигини инобатга олган ҳолда, барча бекат навбатчилари биринчи ёрдам кўрсатиш маълумотига эга ва барча бекатларда биринчи ёрдам кўрсатиш учун дори воситалари билан таъминланган.
Бундан ташқари, зарур вақтларда тез ёрдам ходимлари чақиртирилади, метрополитеннинг “Пахтакор” ва “Минг ўрик” бекатларида тиббий пунктлар мавжуд.
“Ерусти метро бекатларида имконияти чекланган йўловчилар фойдаланиши мумкин бўлган лифтлар ўрнатилгани кўпчиликка маълум. Лифтлардан асосан кексалар, ҳомиладор аёллар, ёш болали ва ногиронлиги бўлган шахслар фойдаланиши белгиланган.
Бекатлардаги мавжуд лифтлар ва эскалаторлар бир маромда ишлашини ташкил қилиш ва назорат ўрнатиш борасида метрополитен ходимлари орасида доимий навбатчилик йўлга қўйилган.
Ҳозирги кунда барча ерусти метро бекатларида мавжуд лифтлар соз ҳолда ишлаб, юқорида кўрсатилган тоифадаги йўловчиларга ҳеч қандай чекловларсиз хизмат кўрсатмоқда”, - дейилган маълумотда.
Янгиликлар лентаси
0