Террорчилар билан музокара ўтказилмайди – Қозоғистон президенти

© Sputnik / Медиабанкка ўтишПресс-конференция К-Ж. Токаева после оглашения предварительных итогов выборов
Пресс-конференция К-Ж. Токаева после оглашения предварительных итогов выборов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.01.2022
Oбуна бўлиш
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев халққа мурожаат қилди.
ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев халққа мурожаат қилди.
Унинг нутқидан асосийси:
Тоқаев бандитларни огоҳлантиришсиз отишга буйруқ берди. Террористлар билан музокара ўтказилмайди.
Олмаотага 20 мингдан ортиқ бандит ҳужум қилди, юзлаб тинч аҳоли ва ҳарбийларни яралади ва ҳалок бўлди.
Қозоғистон ҳам маҳаллий, ҳам хорижлик бандит ва террорчилар билан курашишга мажбур бўлди.
Ҳокимият Қозоғистонда қонун ва тартиб бузилишига ёрдам беришда "эркин ОАВ" ва "чет элдаги арбоблар"ни айбламоқда.
Қозоғистон фуқароларининг тинч шаклда билдирилган барча талабларига қулоқ солди.
Қозоғистон жангариларга қарши операцияни охиригача етказади, "ким таслим бўлмаса, йўқ қилинади".
Вазият яхшиланган ҳудудларда фавқулодда ҳолат режими босқичма-босқич бекор қилинади.
Норозиликлар фонида Тоқаев ислоҳотлар режаси ва уларни амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни таклиф қилиш ҳақида ваъда берди.
Янгиликлар лентаси
0