Тартибсизликларда 2 нафар Қозоғистон Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди

© Reuters/Pavel MikheyevМитингующие в Алматы нападают на полицейский автомобиль
Митингующие в Алматы нападают на полицейский автомобиль - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.01.2022
Oбуна бўлиш
Тартибсизликлар вақтида 2 нафар Қозоғистон Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. 216 нафар ҳарбий хизматчи яраланди.
ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Тартибсизликлар вақтида 2 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, деб хабар қилди Sputnik Қозоғистон Миллий гравдияга асосан.
2002 йилда туғилган оддий аскар Мадияр Қайсаров ҳалок бўлди, у 5 январ куни Қизилўрдада оғир яраланди.
5 январ куни Толдиқўрғонда безори ва талончилар билан жанг қилган 19 ёшли Айбат Аманов ҳалок бўлди.
Олмаота ва Чимкент шаҳарларида безори оломон билан тўқнашув оқибатида 216 нафар Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси яраланди.
Уларнинг барчаси жароҳатлар билан, жумладан, ўқ жароҳатлари, бош мия очиқ жароҳатлари, суяк синиши жароҳатлари билан касалхоналарга ётқизилди:
▫️2 нафар шартнома асосида хизмат ўтаётган ҳарбий ўқ жароҳати билан жарроҳлик бўлимида.
▫️ 5 нафар муддатли ҳарбий хизмат ўтаётган аскар оғир аҳволда реанимация бўлимида. Кўплаб зобитлар турли даражадаги жароҳатларни олишди.
Тартибсизликлар иштирокчилари силлиқ стволли милтиқлар, ёндирувчи аралашмалар, “Молотов коктейллари”, труба ва арматуралардан фойдаланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0