https://sputniknews.uz/20220107/qozogistonda-kxsht-tinchlikparvar-kuchlariga-kim-rahbarlik-qilishi-malum-boldi-22098628.html
Қозоғистонда КХШТ тинчликпарвар кучларига ким раҳбарлик қилиши маълум бўлди
Қозоғистонда КХШТ тинчликпарвар кучларига ким раҳбарлик қилиши маълум бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Россия ҳаво-десант кучлари қўмондони Сердюков Қозоғистонда КХШТнинг тинчликпарвар қўшинларига раҳбарлик қилади.
2022-01-07T13:27+0500
2022-01-07T13:27+0500
2023-04-05T18:35+0500
қозоғистондаги оммавий тартибсизликлар
қозоғистон
коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (кхшт)
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/07/22098413_0:161:3069:1887_1920x0_80_0_0_c61bfb3cd3df66cdde86a88bf56142f8.jpg
ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Қозоғистонда КХШТ тинчликпарвар кучларига Россия ҳаво-десант кучлари қўмондони, генерал-полковник Андрей Сердюков раҳбарлик қилади.Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили, генерал майор Игорь Конашенков хабар қилди.Қозоғистонда оммавий норозилик намойишлари 2022 йилнинг дастлабки кунларида бошланди. Ўшанда мамлакат ғарбидаги Жанаозен ва Оқтау шаҳарлари аҳолиси суюлтирилган газ нархининг икки баравар ошишига қарши чиқди, кейинчалик норозилик намойишлари бошқа шаҳарларга ҳам тарқалди. Олма-Отада 4 ва 5 январ кунлари кучишлатар тизим ходимлари билан тўқнашувлар бўлиб ўтди, политсия газ ва шовқинли гранаталардан фойдаланди. Қозоғистон бўйлаб интернет ўчирилди, бир қатор телеканалларнинг трансляцияси вақтинча тўхтатилди. 19 январга қадар бутун Қозоғистон ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этилди.5 январ куни эрталаб президент Қасим-Жомарт Тоқаев ҳукуматни истеъфога чиқарди ва республика Хавфсизлик кенгашига раҳбарлик қилди. биринчи йиғилишда у Қозоғистондаги вазиятни “давлат яхлитлигига путур етказувчи” деб атади ва “террорчилик хавфини енгиш” учун КХШТдан ёрдам сўраганини айтди.КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши Тоқаевнинг мурожаати муносабати билан Қозоғистонга коллектив тинчликпарвар кучларни юбориш тўғрисида қарор қилди. Мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш ва нормаллаштириш мақсадида кучлар чекланган муддатга юборилади.
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/07/22098413_169:0:2900:2048_1920x0_80_0_0_857b960c1b17598f9e54714eeb08c7f4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қозоғистон кхшт тинчликпарвар кучларига ким раҳбарлик
қозоғистон кхшт тинчликпарвар кучларига ким раҳбарлик
Қозоғистонда КХШТ тинчликпарвар кучларига ким раҳбарлик қилиши маълум бўлди
13:27 07.01.2022 (янгиланди: 18:35 05.04.2023) Ҳаво-десант кучлари қўмондони Сердюков Қозоғистонда КХШТ тинчликпарвар қўшинларига раҳбарлик қилади.
ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Қозоғистонда КХШТ тинчликпарвар кучларига Россия ҳаво-десант кучлари қўмондони, генерал-полковник Андрей Сердюков раҳбарлик қилади.
Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили, генерал майор Игорь Конашенков хабар қилди.
Қозоғистонда оммавий норозилик намойишлари 2022 йилнинг дастлабки кунларида бошланди. Ўшанда мамлакат ғарбидаги Жанаозен ва Оқтау шаҳарлари аҳолиси суюлтирилган газ нархининг икки баравар ошишига қарши чиқди, кейинчалик норозилик намойишлари бошқа шаҳарларга ҳам тарқалди. Олма-Отада 4 ва 5 январ кунлари кучишлатар тизим ходимлари билан тўқнашувлар бўлиб ўтди, политсия газ ва шовқинли гранаталардан фойдаланди. Қозоғистон бўйлаб интернет ўчирилди, бир қатор телеканалларнинг трансляцияси вақтинча тўхтатилди. 19 январга қадар бутун Қозоғистон ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этилди.
5 январ куни эрталаб президент Қасим-Жомарт Тоқаев ҳукуматни истеъфога чиқарди ва республика Хавфсизлик кенгашига раҳбарлик қилди. биринчи йиғилишда у Қозоғистондаги вазиятни “давлат яхлитлигига путур етказувчи” деб атади ва “террорчилик хавфини енгиш” учун КХШТдан ёрдам сўраганини айтди.
КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши Тоқаевнинг мурожаати муносабати билан Қозоғистонга коллектив тинчликпарвар кучларни юбориш тўғрисида қарор қилди. Мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш ва нормаллаштириш мақсадида кучлар чекланган муддатга юборилади.