Қозоғистон чет эл фуқароларининг мамлакатга киришини тўхтатди

© Sputnik / Медиабанкка ўтишСитуация в Казахстане на фоне протестов
Ситуация в Казахстане на фоне протестов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.01.2022
Oбуна бўлиш
Қозоғистон фавқулодда ҳолат муносабати билан хорижликларнинг мамлакатга киришини тўхтатди.
ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Қозоғистон фавқулодда ҳолат муносабати билан хорижликларнинг мамлакатга киришини тўхтатди. Бу ҳақда РИА Новостига Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакили маълум қилди
"Фавқулодда ҳолат эълон қилиниши муносабати билан хорижий фуқароларнинг Қозоғистон ҳудудига кириши тўхтатилди. Шу жумладан, пиёда, ҳаво ва бошқа ҳар қандай транспорт воситаларида", - деди элчихона вакили.

Қозоғистондаги вазият

Қозоғистонда норозилик акциялари янги йилнинг илк кунларидан бошланди. Нефт қазиб олинадиган Мангистау вилоятида жойлашган Жанаозен ва Ақтау шаҳарлари аҳолиси автомобиллар учун ёқилғи сифатида ишлатиладиган суюлтирилган газ нархининг икки баравар ошишига қарши намойишга чиқди. Тартибсизликлар бутун мамлакат бўйлаб тарқалди.
Кейинроқ президент Қосим-Жомарт Тоқаев олти ой муддатга ёқилғи нархини давлат томонидан тартибга солишни жорий этиш бўйича кўрсатма берди, ҳукуматни истеъфога чиқарди ва аввал республиканинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев бошқарган Хавфсизлик кенгаши раиси бўлди.
Янгиликлар лентаси
0