Навоийда олтин қазиб олаётган 5 кишини қум босиб қолди

© Unsplash / Paolo ChiabrandoЛопата. Иллюстративное фото
Лопата. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.01.2022
Oбуна бўлиш
Навоийда 5 нафар бухороликни ноқонуний олтин қазиб олиш вақтида тош-қум массаси босиб қолди ва улар вафот этди.
ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. 23 декабр куни соат 23:30 ларда Конимех тумани Караката ОФЙнинг чўл ҳудудидаги “Лолазор” номи билан аталувчи конида таркибида олтин зарралари бўлиши мумкин бўлган кумларни ноқонуний кавлаб олиш билан шуғулланувчи бир гуруҳ фуқароларни тош-қум массаси босиб қолди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилди.
Воқеа жойига вилоят ФВБнинг куч ва воситалари ҳамда ФВДТга кирувчи хизматлар етиб борди. Қидирув-қутқарув ишлари натижасида Бухоро вилоятидан бўлган 5 нафар фуқаронинг жасадлари топилди ва суд-тиббий экспертизасини ўтказиш мақсадида, Зарафшон шаҳар Тиббиёт бирлашмасига юборилди.
Ҳодиса оқибатларини бартараф этишга 5 та техника ва 63 нафар ходим ҳамда ишчи-хизматчи жалб этилди.
Юз берган фавқулодда вазият бўйича Навоий вилояти ИИБ, Конимех туман ИИБ ТТГ ходимлари ва Конимех тумани прокуратураси суриштирув ишларини олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0