Мирзиёев ва Тоқаев Қозоғистондаги вазиятни муҳокама қилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и президент Казахстана Касым-Жормат Токаев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и президент Казахстана Касым-Жормат Токаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.01.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Қозоғистон президенти билан телефон орқали мулоқот қилди.
ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.
Суҳбатда давлат раҳбарлари Қозоғистондаги вазиятнинг ривожланиши, республикадаги ҳолатни барқарорлаштириш, тез фурсатда тинчлик ва осойишталикни қайта тиклаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашдилар.
Ўзбекистон етакчиси Қозоғистоннинг биродар халқи ва раҳбариятини уларнинг мамлакат барқарорлиги ва фаровонлигини таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларида доимо қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлади.
Янгиликлар лентаси
0